Зомин II Халқаро мақом фестивали олдидан

Президентимиз раислигида 2023 йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида нафақат маънавиятчи ва зиёлилар,  маданият, санъат ва кино ходимлари ҳам иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари  ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик фазилатларини ривожлантиришда кино, театр, мусиқа ва санъатнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, бу борадаги ҳамкорликни жадаллаштириш борасида аниқ топшириқлар берган эди. Шунингдек, учрашувда маҳаллаларда миллий фольклор жамоаларини ташкил этиш, миллий мақом ва мақомчиликни ривожлантириш, аждодларимиздан бизгача етиб келган номоддий меросларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугун ёшлар орасида енгил-елпи, мазмунан саёз, ғализ қўшиқларни этиш ва унга рақс тушиш одати урф бўлаётгани, санъатга бефарқ бўлмаган ҳар қандай кишини ташвишга солиши шубҳасиз. Бу қўшиқ ва куйларда мазмун эмас, шакл бирламчи бўлиб қолмоқда. 

Масалага фалсафий ёндашадиган бўлсак, мазмун бирламчи бўлсагина, маънавий камолотга эришилади. Бунинг учун эса ёшлар ўртасида миллий руҳни юксалтириш, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий мақом, миллий фольклор, миллий эстрадани янада тарғиб қилиш, бу йўналишга қизиққан ва ижод қилиб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларни бошқаларга ўрнак ва намуна қилиб кўрсатиш зарур. 

Юртбошимизнинг Кенгаш йиғилишида берган топшириқлари ижроси юзасидан мамлакатимизда, жумладан Жиззах вилоятида ҳам маданият, санъат, театр, фольклор ва бахшичиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят драма театрида тарихимиз ва ватанпарварликни тарғиб этишга  қаратилган “Тўмарис”, “Жиззах қўзғолони”, “Нодирабегим” каби спектакллар саҳналаштирилди. Ҳар ойнинг бир куни – Театр куни деб, эълон қилинди. 

 Маълумки, мамлакатимизда мақом ижрочиларининг республика танлови ҳар тўрт йилда  бир марта мунтазам ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 29 май санасида Миллий мақом санъати республика кўрик-танлови биринчи марта Жиззах вилоятида ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган мақом ансамбллари орасида мутлақ ғолибликни жиззахлик мақомчилар ансамбли қўлга киритди. Улар Зоминда ўтиши режалаштирилган II Халқаро мақом анжуманида (турли ҳудудлардан тўрт йўналишдаги 20 нафар ғолиблар билан) иштирок этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари вилоятнинг Зомин туманида илк маротаба II Халқаро мақом санъати фестивали бўлиб ўтади. Анжуманда 400 га яқин хорижий меҳмонлар ҳамда 1300 нафар маҳаллий иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда. 

Ушбу фестиваль давомида халқаро мусиқа ярмаркаси, мақом санъатига оид турли кўргазмалар, жумладан, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, фотосуратлар намойиши ҳамда ярмаркалар ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, тадбир доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади.

Шу ўринда мақом ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Мақом (араб. – жой, макон, ўрин) – мусулмон Шарқи мусиқасида асосий тушунчалардан бири. Дастлаб муайян баландликдаги товушни ҳосил этиш учун торли чолғунинг дастасида бармоқ билан босиладиган жой, парда маъносида ишлатилган. Кейинчалик Шарқ мусиқа назарияси ривожланиши жараёнида мақомнинг мазмун доираси тобора кенгайиб, бир-бирига нисбатан боғлиқ бошқа маъноларни ҳам англата бошлади. Муайян пардалар заминида вужудга келган куй-оҳанглар, шакл, жанр, бир қисмли ёки туркумли чолғу ва ашула йўллари, мусиқий услубларга оид назарий ва мусиқий-эстетик масалалар олимларнинг мусиқий рисолаларида тадқиқ этилган. 

Яқин ва Ўрта Шарқ мумтоз мусиқа назариясида XIII асрга қадар мақомлар сони аниқ белгиланмаган бўлиб, Сафиуддин ал-Урмавий мақом номларидаги парда тузилмаларини илмий таснифлаб, “Ўн икки мақом” тизимини ишлаб чиққан. Ушбу тизим бирмунча такомиллаштирилган ҳолда қарийб XVII асрга қадар қўлланиб келинган. Ўн икки мақом негизида кейинчалик ҳар хил миллий ҳамда минтақавий мақом турлари ва туркумлари вужудга келди. Булар ўзбек ва тожик халқларида мақом дейилса, туркман ва уйғурларда муқом, эрон, озарбайжон ва арман халқларида муром ёки дастгоҳ, туркларда макам, араб халқларида мақам шаклида талаффуз қилинади. 

Халқчил, миллий-маҳаллий анъаналар таъсири остида мақомларнинг мусиқий ва ижро хусусиятлари янги жиҳатлар билан бойиган. Уларнинг умумий сони, номланиши, тартиби ҳамда тузилишида муайян муштараклик ва тафовутлар мавжуд. Бугунги кунга келиб мақомлар ўз салмоғи ва мазмуни билан кўпгина Шарқ (мусулмон) халқлари мусиқа меросининг асосий қисмини ташкил этади. Улар шакл ва услуб жиҳатидан ранг-баранг, оҳангдор куй ва қўшиқ йўлларидан иборат. Хусусан, ўзбек мумтоз мусиқасида Бухоро шашмақоми, Хоразм, Самарқанд мақомлари, Фарғона – Тошкент мақом йўллари, шунингдек, ёввойи мақом, сурнай,  дутор мақом йўллари юзага келган. Миллий мусиқа меросининг салмоқли қисмини ташкил этган мақом номидаги чолғу ва айтим мусиқа асарлари ўтмиш бастакорлик ижодиётининг мумтоз маҳсули бўлиб, асрлар давомида оғзаки анъанада сайқал топиб бизгача етиб келган. XX асрнинг бошларидан шу кунга қадар ўзбек бастакор ва композиторлари мақомлардан унумли фойдаланиб келмоқда. 

Кўҳна мақом санъати ўзининг баркамол бадиий-эстетик аҳамиятини тиклаб, замонавий мусиқий жараённинг ажралмас таркибий қисми сифатида ўзининг беқиёс ижодий, ижро ва илмий салоҳиятини намоён этмоқда.

Иқболой Умарова, 

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Жиззах вилояти бўлими раҳбари

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номоддий меросни асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз