Номингизга кредит олинишининг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?(+видео)
Марказий банк томонидан 2026 йилда тасдиқланган янги тартибга мувофиқ, фирибгарлик (фрод) йўли билан расмийлаштирилган онлайн кредитларни ундириш тўхтатилади.
Сўнгги йилларда фуқароларнинг хабарисиз уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли Марказий банк томонидан 3759-сонли Низом тасдиқланди. Ҳужжат банк ва тўлов ташкилотлари зиммасига хавфсизлик мажбуриятларини юклаш орқали аҳоли маблағларини ҳимоя қилишга қаратилган. Янги тартибга кўра, агар онлайн кредит шахснинг розилигисиз, фирибгарлик йўли билан олингани аниқланса, ушбу қарздорликни ундириш музлатиб қўйилади. Ушбу мавзу юзасидан эксперт Шоҳжаҳон Шомуродов билан суҳбатлашдик.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Нишонбой Абдувоитов, ЎзА