Nokia Россиядаги фаолиятини бутунлай тўхтатмоқчи
Финландиянинг телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи Nokia компанияси Россиядаги бизнесининг катта қисмини ёпишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди Reuters.
"Йил охирига келиб Россиядаги ходимларимизнинг катта қисми Nokiaни тарк этади ва биз барча офисларимизни ёпамиз", — деган компания вакили.
Унинг қўшимча қилишича, компаниянинг юридик ёпилиши ниҳоясига етмагунга қадар мамлакатда расман бўлиб туриш давом этади.
Телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Швециянинг Ericsson компанияси ҳам Россия бозорини тарк этаётгани ҳақида эълон қилди. Компания Россиядаги ваколатхонасини йил охиригача ёпишни ва барча ходимларни ишдан бўшатишни билдирган. Ericsson вакилларининг таъкидлашича, буюртмачилар билан шартномалар бажарилгандан кейин компания Россиядаги фаолиятини тўхтатади.
Швейцариянинг Logitech компанияси ҳам шу вақтгача Россияда фаолият олиб бораётганди. Энди ушбу компания ҳам Россияда “дўконини” ёпишга қарор қилди. Бироқ компания матбуот хизмати аъзоси Бен Старкининг РИА Новостига компания вазият йўл қўйганда албатта Россияга қайтишини айтган.
Logitech технологик маҳсулотлари ишланмалари билан шуғулланади. Компания иккинчи апрель куни Россияга техника етказиб беришни тўхтатган эди.
Россия Украинада махсус амолёт бошлаганидан кейин кўплаб ғарб компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилган эди. Қатор корхоналар Россия бозоридан бутунлай кетаётганини маълум қилди.