Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳокимлиги ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдо ярмаркасини ташкил этди.

Унда 40 га яқин ногиронлиги бўлган шерободликлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан қатнашди. Ногиронлиги бор шахслар ўз қўллари билан меҳр ва жило бериб, тайёрлаган турли маҳсулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ярмарка билан танишган туман муассаса, ташкилот, корхоналари раҳбарлари ва ходимлари шу ернинг ўзида ўзларига манзур бўлган маҳсулотларни харид қилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик шартномаларини имзолади. 

Тадбирда энг фаол қатнашган ногиронлиги бор шахслар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бор инсонлар меҳнати эътиборда