Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Республикадаги протез-ортопедия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорлигида ҳудудларда “Мослаштириш маркази” хизмати йўлга қўйилган. Бу ташаббус ногиронлиги бўлган шахсларнинг замонавий протез воситаларига мослашиши ва жамият ҳаётига фаол қўшилишига кўмаклашишга қаратилган.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бу йўналишда амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур марказда лойиҳанинг 5 босқичи доирасида жами 78 нафар фуқарога замонавий протез воситалари топширилди ва мутахассислар томонидан мослаштириш машғулотлари ташкил этилди.

Шунингдек, марказ томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга стационар ижтимоий ва реабилитация хизматлари ҳам кўрсатиб келинмоқда. Ушбу хизматлар фуқароларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши ва мустақил ҳаракатланиш қобилиятини тиклашга хизмат қилмоқда.

Марказ ҳудудида ташкил этилган “Инклюзив workout” майдончаси эса фуқароларнинг жисмоний соғломлашуви учун янада кенг имкониятлар яратди.

Бу борада Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 67 ёшли Ғанишер Зариповнинг ҳаётида юз берган ижобий ўзгаришни қайд этиш мумкин. Бир неча йил аввал содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли у оёғидан айрилган. Унга давлат томонидан ваучер ажратилиб, янги протез воситаси тақдим этилди. Дастлаб протездан фойдаланишда қийинчиликка дуч келган фуқаро, “Мослаштириш маркази”даги мутахассислар кўмагида унга мослашишга эришди. Бугунги кунда у жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда.

Яратилган бундай қулайликлар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳаётга бўлган ишончи ва ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўлмас Баротов, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашуви йўлида қулайликлар яратилмоқда