Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда республикада олиб борилаётган илмий ишлар тўғрисида кўплаб мунозаралар бўлмоқда.

Барчага маълум, фанда кенг ва текис йўллар бўлмайди, кўзда тутилган мақсадларга эришиш йўлида турли шикоят ва масалаларни четга қўйиб, тинимсиз меҳнат қилиш талаб этилади.

Шу ва юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш ва уларнинг реабилитацияси йўналишида олиб борилаётган илмий ишларнинг асосий йўналишлари ҳақида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори Алишер Иноқов билан суҳбатлашдик. 

– Жаҳон соғиқни сақлаш ташкилотининг ногиронлик масалалари бўйича маълумотларида дунё аҳолисининг 15 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилиб, улар орасида болалар ногиронлиги кўрсаткичларининг нисбатан баландлиги алоҳида ташвиш билан қайд этилган. Дунё ҳамжамияти томонидан ногиронлик оқибатида вужудга келадиган организм функцияларининг бузилишларини қайта тиклаш, ногиронликнинг олдини олишда тиббий реабилитациянинг ўрни ва ролини алоҳида қайд этган ҳолда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси ва абилитациясига фақатгина тиббий муолажалар билан эришиб бўлмаслиги таъкидланмоқда.

Ногиронлик оқибатида организмда вужудга келадиган соғлиқнинг турғун бузилиши фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя, таълим, бандлик, маданият, жисмоний тарбия соҳаларидаги мавжуд чегараланишларни бартараф қилиш ёки юмшатиш, уларнинг ижтимоий адаптацияси ва интеграциясини таъминлаш борасида тизимли масалаларни ҳал қилинишини талаб қилади.

Мавжуд халқаро тенденцияларга таяниб, соҳада ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали ва манзилли ижтимоий ҳимояси, реабилитация чора-тадбирларини олиш ва реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишларини таъминлаш борасидаги мақсадли илмий изланишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони республикада кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида олиб борилаётган мақсадли изланишларнинг асосини ташкил қилади.

Тиббий-ижтимоий хизмат ва реабилитация йўналишида олиб бориладиган илмий изланишларни мувофиқлаштириш ва самарали ташкиллаштириш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳамкорлик шартномаси тасдиқланди.

– Соҳа ривожига кескин таъсир кўрсата оладиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоясини таъминлашга ҳисса қўшадиган илмий ишларни санаб ўта оласизми?

– Бугунги кунда А.Эрматованинг “Тиббий-ижтимоий муассаса ходимларининг касбий ва ташкилий фаолиятини такомиллаштириш” мавзусидаги номзодлик диссертацияси якунланмоқда. Шу билан бирга, тизим илмий ходимларидан Д.Рўзибоев, Ш.Ахмедов, Ч.Маматханов, А.Кобилов, Ш.Абдиев, Б.Шодмонов ва Р.Хасановлар тиббий-ижтимоий хизмат ва реабилитациянинг долзарб масалалари бўйича докторлик ва номзодлик диссертациялари устидан изланишлар олиб бормоқда.

Кейинги йилларда республикада кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида олиб борилган илмий ишлар ҳамда ташкилий чора-тадбирлар натижасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси ва абилитацияси, уларнинг социаллашуви борасидаги амалий чоралар сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилди.

Илмий ишларни бажаришда, албатта, илғор чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Шу боис, илмий ходимларимиз Россия Федерацияси Меҳнат вазирлигининг Тиббий-ижтимоий экспертиза Федерал бюроси,  Г.А.Альбрехт номидаги Ногиронларни реабилитация қилиш илмий маркази, Беларусь Республикасининг Республика тиббий экспертиза ва реабилитация илмий-амалий маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдалар.

Соҳа мутахассислари, илмий ходимлар 2021 йилнинг 15 январида амалиётга жорий қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг биринчи қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этишди.

Соҳа ходимлари республикада ногиронлик белгилашнинг эски “тиббий” моделидан Жаҳон ҳамжамияти эътироф этган янги “ижтимоий” моделга ўтишнинг илмий асосларни ишлаб чиқиш чораларини якунлашмоқда. Ушбу янги модель ногиронликни белгилашда инсон организмининг соғлиғи ва функцияларининг бузилиши бўйича халқаро классификацияга ҳамда Жаҳон тажрибасига таяниб, фуқаронинг касаллиги ёки олган жароҳати асоратидан эмас, балки жамиятдаги мавжуд “тўсиқлар” оқибатидан ногиронлик белгиланади. Унда ногиронлиги бўлган шахсга жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида қаралади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амалга оширилган илмий ишлар натижаларига таяниб, соҳада ташкилий ва амалий чоралар рўёбга чиқарилди.

Эски тиббий-меҳнат экспертиза (ТМЭК) тизими ўрнига янги тиббий-ижтимоий экспертиза (ТИЭК) тизими жорий қилинди. Инсон умрини тўлиқ қамраб олган (туғилганидан то умрининг охиригача) ягона тиббий-ижтимоий экспертиза тизими жорий қилинди (аввал ногиронлик 16 ёшгача болаларга соғлиқни сақлаш тизимидаги педиатрик тиббий-маслахат комиссияли томонидан, 16 ёшдан юқори фуқароларга эса, ТМЭКлар томонидан белгиланган ва бу ҳолда 16-18 ёш орасидаги ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси тўлақонли кафолатланмай келган).

Болаларга 18 ёшгача “ногиронлиги бўлган бола” статуси белгиланади ва шу даврда уларга ногиронлоик гуруҳи белгиланмайди (аввал тиббий-маслахат комиссиялари томонидан 16 ёшгача болаларга ногиронлик белгилаб келинган). Тизимда педиатрик тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари янгидан ташкил қилинди.

Фуқароларда ногиронлик белгилари яққол кўринган ва анатомик дефектлар бўлган ҳолларда қўшимча текширувларсиз уларга шу вақтнинг ўзида ва муддатсиз ногиронлик белгиланиш амалиёти қўлланилади.

Албатта, фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий модели жорий қилиниши ногиронлик, тиббий, тиббий-ижтимоий, бандлик хизматларининг ва реабилитациянинг янги стандартларини ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши, амалдаги қонунчиликнинг янада такомиллаштирилиши, янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини тақозо этади. Бу эса, янги илмий изланишларни олиб бориш, илмий асосланган хулосалар қилиш  демакдир.

Агентлик мутахассислари, тизимда фаолият кўрсатаётган илмий ходимлар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болаларнинг комплекс реабилитацияси ва абилитацияси борасида мақсадли илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Олиб борилаётган ишларнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга интеграцияси самарадорлигини ошириш мақсадида уларни эркин фойдалана оладиган, замонавий, хавфсиз ва юқори самарали реабилитация чоралари билан қамраб олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишдир.

Хусусан, соҳа мутахассисларининг илмий асосланган таклифларига асосан ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ўтган 2021 йилнинг ўзида 1,1 мингта электр юритмали ногиронлик аравачалари, кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар 1,8 мингта овоз чиқарувчи термометр, 2,0 мингта овоз чиқарувчи тонометр, 4,0 мингта Брайль услубида ўқишни ўргатиш мосламалари, ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар фавқулотда ҳолатларда икки томонлама тезкор алоқа учун 5,0 мингта “ақлли соат”лар билан бепул таъминланди. 

Тизимда фаолият кўрсатаётган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ўтказилаётган реабилитация тадбирларининг самарадорлиги ошириш, оғир тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларни бировларнинг ёрдамисиз ҳаракатлана олишларини таъминлаш мақсадида 14 та экзоскелетлар билан жиҳозланди.

Энг асосийси шуки, юқорида келтирилган ижобий ишлар 2022 йилда ва ундан кейин ҳам давом эттирилади.

Бугунги кунда соҳа мутахассислари, илмий ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг комплекс реабилитацияси ва абилитациясини янада ривожлантириш бўйича 2023-2026 йилларга мўлжалланган Концепциясини ишлаб чиқиш ишларини якунлашмоқда.

– Ушбу Концепциянинг амалга оширилиши натижасида нималарга эришилади? 

Идоралараро мувофиқлашган ҳолда барча ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг самарали ва сифатли реабилитация тадбирлари билан фойдалана олишлари таъминланади. Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга интеграцияси учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда муассасаларининг фаолият кўрсатишлари учун тегишли ташкилий-ҳуқуқий, илмий-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва бу борадаги мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилади, соҳанинг 2026 йилгача барқарор ривожи таъминланади.

ЎзА мухбири 

Моҳигул Қосимова 

суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси ва абилитациясида тиббий муолажаларнинг ўзи камлик қилади – мутахассис