Бухорода “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини, уларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда номзод сифатида иштирок этиш кўникмаларини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда ногиронлиги бўлган шахслар, ННТ раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбир “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” Республика жамоат бирлашмаси Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан ҳамкорликда ўтказилди.

Семинар АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида “Ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистондаги парламент сайловларида номзод сифатида иштирок этиш кўникмаларига ўргатиш орқали қарорлар қабул қилиш жараёнида инклюзивлик ва хилма-хилликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

–Тренингда ногиронлиги бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги нормалари билан яқиндан танишди, –дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, Омбудсманнинг Бухоро минтақавий вакили Абира Хусейнова. –Шунингдек, сайловолди ташвиқотини ташкил этиш, сайловчилар ва оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ногиронларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси  сиёсий партияларининг вилоят кенгашлари раҳбарлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили ва бошқа ҳамкорлар вакиллари иштирок этиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини янада таъминлашни, шу жумладан, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражадаги вакиллик органларида депутатлар сифатидаги вакиллигини оширишни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сўзга чиққанлар қарор қабул қилиш даражасида барча аҳоли вакилларининг кўпайиши инклюзия ва хилма-хилликка ёрдам беришини таъкидлади.

–Лойиҳанинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистонда қонун чиқарувчи органларга сайловларда (шу жумладан, парламентга, турли даражадаги маҳаллий вакиллик органларига сайловларда иштирок этиш) номзод сифатида қатнашиши учун  сайловларга тайёрлашдан иборат, –дейди “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” бошқаруви аъзоси Ш. Умарова. –Тадбирнинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов кампанияларида иштирок этиш имкониятларини оширишга қаратилган.  

Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакиллари сўнгги пайтларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига давлат томонидан эътибор ва қўллаб-қувватлаш тобора кучайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

2021 йил 15 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши, шунингдек, Ўзбекистон томонидан 2021 йил 7 июнда “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ конвенцияси ратификация қилиниши билан жамоат ташкилотлари фаолияти учун янги йўналиш ва имкониятлар очилди.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг 29-моддасига мувофиқ, иштирокчи давлатлар ногиронларга сиёсий ҳуқуқлар ва улардан бошқалар билан тенг равишда фойдаланиш имкониятини кафолатлайди. Шунингдек,  ногиронларнинг тўғридан-тўғри ёки эркин сайланган вакиллар орқали сиёсий ва жамоат ҳаётида бошқалар билан тенг асосда самарали ва тўлиқ иштирок этиш, шу жумладан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ва имконияти мажбурийдир.

[gallery-17571]

Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан жами 140 нафар ногирон аёл ва эркак барча даражадаги қонун чиқарувчи органлар депутатлигига номзод сифатида сайлов кампаниясида иштирок этиш кўникмаларига ўргатилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди