Термиз шаҳри Гулираъно маҳалласида жойлашган “Volshebniy zamok” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти вилоятда кўзга кўринган, намунали тажриба ва имкониятларга эга хусусий боғчалардан ҳисобланади.
12,5 миллиард сўм маблағ эвазига (шундан 8 миллиард сўми “Ўзмиллийбанк” АЖ кредити ҳисобланади) бунёд этилган ушбу масканда 360 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Муассаса замонавий интерьерлар билан жиҳозланган бўлиб, тарбияланувчилар учун рус ва инглиз тили, спорт тўгараклари, ментал арифметика ҳамда рақс сингари ўқув машғулотлари йўлга қўйилган. Боғчага малакали ва маҳоратли педагоглар жамоаси жалб этилган. Асосийси, таълим-тарбия жараёни ноанъанавий, илғор методлар асосида олиб борилаётгани ота-оналарга ғоятда манзур бўлмоқда.
[gallery-18418]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА