Ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди
Фуқаро А.А.дан олинган 2500 АКШ доллари эвазига жами 25 миллион 375 минг сўмни бераётган вақтида ушланган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 25 апрель куни Департаментнинг Жондор туман ва Когон шаҳар бўлими ҳамда ДХХ Жондор тумани ходимлари томонидан фуқаро С.С.нинг аризаси юзасидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир натижасида фуқаро Э.Ш. харидор А.А.га 2500 АҚШ долларининг ҳар бирини 10 минг 150 сўмдан айрибошлаш бўйича келишиб, Жондор туман Деҳқон бозорига кириш дарвозаси ёнидаги “Paynet” шоҳобчасида фуқаро А.А.дан 2500 АҚШ долларини олган.
Фуқаро А.А.дан олинган 2500 АКШ доллари эвазига жами 25 миллион 375 минг сўмни бераётган вақтида ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан Э.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.