“НКМК” АЖда “Навоий кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури ижроси: ютуқ ва режалар” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишларидан бири – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантиришни давом эттириш ҳамда эҳтиёт ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобланади.

Бу борада “НКМК” АЖ томонидан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири – саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига илмий изланиш натижалари ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобланади. Бу орқали маҳаллий хом ашё ҳамда саноат кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришдир.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, комбинатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури 2000 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда.

[gallery-19179]

Комбинатнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириш учун сўнгги уч йилда корхона қувватида 1,6 триллион сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва тармоқлараро кооперация доирасида 14,2 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари харид қилинди. 

2024 йилда ҳам Маҳаллийлаштириш дастури асосида комбинатда 183 та лойиҳа доирасида 905 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, 8 ой давомида 177 та лойиҳа бўйича 620 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 142,4 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг январь-август ойларида тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида улардан 4,4 триллион сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар харид қилинган. 

Республикамизда биринчи бўлиб Навоий кон-металлургия комбинатида жорий этилган “шатакка олиш” механизми доирасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий корхоналарни технологик қўллаб-қувватлаш орқали сўнгги уч йилда ҳамкорликда 1400 турдан зиёд 1,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

– 2030 йилгача комбинатни барқарор ривожлантириш дастури доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва амалдагиларни кенгайтириш ҳисобига 2025 йилда 185 та лойиҳа доирасида бир триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини 2024 йилга нисбатан 113 фоизга ошириш кўзда тутилган, – дейди “НКМК” АЖ Маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Феҳруз Мардонов. – Шунингдек, дастурга киритилган лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини ўртача 65 фоизга кўтариш режалаштирилган. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар таннархида импорт қилинаётган маҳсулотларни (асосан металл прокати) йирик тармоқ ва маҳаллий корхоналар қувватларида ўзлаштириш мақсад қилинган.

Тадбирда ОАВ вакиллари ва журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НКМКда маҳаллийлаштириш дастури: ютуқ ва режалар