Навоий машинасозлик заводида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация алоқалари, импортни мақбуллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги бўйича пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Пресс-тур давомида иштирокчилар Навоий машинасозлик заводининг Қуймачилик, асбобсозлик, насос ва арматура, механик йиғув цехларидаги иш жараёнлари ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.

"Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича энг йирик машинасозлик корхоналаридан биридир. Бу ерда қарийб 4 минг нафарга яқин ишчи-муҳандис меҳнат қилади. Улар томонидан “НМЗ” ёрлиғи остида металл ва ёғочга ишлов берувчи дастгоҳлар, йирик автомобиллар учун мураккаб деталлар тайёрланади. Бугунги кунда ўта юқори аниқликдаги юксак сифатли металл конструкциялар, ускуна ва жиҳозлар, турли ўлчамдаги эҳтиёт қисмлар ўз ишининг чинакам усталари томонидан ясалмоқда.

Цех мутахассислари томонидан берилган маълумотларга кўра, бу ерда 676 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилади. 2021 йилда 156 та янги иш ўрни яратилиб, аксарият ёшлар ишга қабул қилинган.

[gallery-5532]

– Цехимизда асосан НКМК тизимидаги корхоналарнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қуйма маҳсулотлар тайёрланади, – дейди цех бошлиғи Зафар Бободўстов. – Айни пайтда печларимизда 8 хил маркадаги металл эритилади ва 7000 хилдаги қуйма маҳсулотлар тайёрланиб, биргина 2021 йилда маҳсулотларнинг 86 тури маҳаллийлаштирилган. Бўлимимизда якунланган йилда қарийб 400 миллиард сўмлик 30 минг 623 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Қуйма деталларимиз нафақат юртимиздаги, балки Қозоғистон, Беларусь давлатларидаги заводларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Қуймачилик цехида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини ошириш учун қуйма маҳсулотлари ҳажмини 2026 йилга келиб 40 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Ҳозир қуймачилик цехида қурилиш ва реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Жумладан, 25 тонналик металл эритувчи печь, замонавий пневмотранспортёрлар, қолиплаш машиналари, 25 тага яқин ностандарт жиҳозлар НМЗда ишлаб чиқарилиб, ўрнатилди.

– Завод ишлаб чиқариш қувватларини ошириш доирасида “Механик йиғув цехини техник ва технологик қайта жиҳозлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – дейди ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Жаҳонгир Ҳайитов – Мазкур лойиҳа бўйича цехнинг янги биноси қурилиши якунланиш арафасида. Айни пайтда кореялик ҳамкорлар билан биргаликда замонавий, самарадорлиги юқори дастгоҳлар олиб келиниб, ишга туширишга тайёрланмоқда. 2022-2024 йилларда комбинат Инвестиция дастури доирасида НМЗда дастгоҳсозлик соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча 28 та замонавий, юқори аниқликдаги дасгоҳларни харид қилиш режалаштирилган. Келажакда чет эл компаниялари билан ҳамкорликда кооперация йўналишида замонавий, жаҳон талабларига мос келадиган рақамли дастурлаш бошқарувига эга дастгоҳларни ишлаб чиқариш ва 200 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Корхонада сўнги йилларда аввал хориждан сотиб олинадиган импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотларнинг 60 дан ортиқ турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2020 йилда инвестиция лойиҳаси доирасида 5-сонли гидрометаллургия заводи учун лойиҳалаштиришнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда завод тарихида илк марта МШР 2,1 х 3 метр шарли тегирмони ишлаб чиқарилди.

2020 йилнинг декабр ойида технология жараёнларининг мураккаблиги билан боғлиқ хатарларга қарамасдан, валюта маблағларини иқтисод қилиш ва янги турдаги маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида йирик ўлчамли МШЦ 5,5 х 6,5 метр шарли тегирмон якунига етказилди. Тегирмон Марказий кон бошқармаси 2-сонли гидрометаллургия заводида ишга туширилди. Натижада 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ иқтисод қилинди.

– Мен 2019 йилда Навоий давлат кончилик институтининг машинасозлик ва технологик жиҳозлаш факультетининг магистратура босқичини тамомладим, – дейди Назокат Каримова. – Талабалик йилларимда амалиётни мазкур заводда ўтаган эдим. Имтиёзли йўлланма билан шу заводга ишга қабул қилиндим. 2 йилдан буён механика йиғув цехида токарь бўлиб ишламоқдаман. Цехимиз йирик цехлардан бири бўлиб, бу ерда мингдан ортиқ маҳсулот турлари ишлаб чиқарилади. Мен маҳсулотларга механик ишлов бераман. Айни пайтда маҳаллийлаштириш ва инновацион лойиҳалар асосида тегирмоннинг эҳтиёт қисмига ишлов бермоқдаман.

“НКМК” АЖ Жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Холмамат Раупов бошқариб борган матбуот анжуманида эса маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация алоқалари, импортни мақбуллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тармоқлараро саноат кооперация алоқаларини янада кенгайтириш иқтисодиётнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Комбинатда 2017-2019 йилларда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 83 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 393,9 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, биргина 2021 йилнинг ўзида корхонада 154 та лойиҳа бўйича 442,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

– “НКМК” АЖ ўзининг илғор тажрибаси – тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи “шатакка олиш” механизмини муваффақиятли амалга оширмоқда, – дейди Қ.Тапаров. – Бу, бугун комбинат ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ўзининг яхши самарасини бераяпти. Жумладан, “Gidro Stanko Servis”, “Navpromlitmash”, “Chilon Lubricants”, “Uchquduq Prom Zona”, “SK Sanoat Kompaniyasi”, “Texno Rezina”, “Karmana-Sharqona Invest” масъулият чекланган жамиятлари билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган. 

Шунингдек, тармоқлараро саноат кооперацияси ва электрон кооперация портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 2021 йилда жами 4,3 триллион сўмлик, жумладан, электрон кооперация портали орқали тузилган 2 392 та шартнома асосида умумий қиймати 2,1 триллион сўмлик маҳсулот харид қилинди. Республика ва ҳудудий саноат ярмаркалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 86 та ҳамкорлик меморандуми ҳамда маҳсулот харид қилиш бўйича 2,1 триллион сўмлик шартномалар тузилди.

Комбинатда импорт маҳсулотларни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, унинг 2021 йилдаги кўрсаткичи 84,3 миллион долларни ташкил этди. Корхонада кооперация алоқларини кенгайтириш ҳисобига 23,5 миллион доллар бўлган 56 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар харид қилинди.

– Корхонамиз 2017 йилда ташкил этилган, – дейди “Karmana Gold mayn” хусусий корхонаси директори Улуғбек Ҳамдамов. – Дастлаб 2 киши билан фаолият бошлаган бўлсак, ҳозирда 10 дан ортиқ ходимимиз бор. Фаолиятимизнинг илк йилларида “Навоий ИЭС” АЖ даги махсус техникалар учун ҳаво фильтри етказиб берган бўлсак, ҳозирда НКМК тизимидаги корхоналарга маҳсулот етказиб бераяпмиз.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НКМКда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 442,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди