Устозлар ўгитида ҳикмат бор, дейишади. Зотан, тажриба ва илмга асосланган сўзлар доимо ўз тасдиғини топади, ҳаёт ҳақиқатларини англашда ёрдам беради.

 Ҳазрат Навоий дуолари ижобат бўлғай

2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси бўйича навоийшнуос олимнинг мулоҳазалари билан танишинг: 

Устозим Олимжон Давлатов: “Сиз бирор навоийшуноснинг беҳурмат бўлганини кўрдингизми? Ёхуд ҳазрат Навоий ижодини ўрганиб, ўргатган инсон ахлоқи, одоби, салобатида қусур топганмисиз?”, - деб сўради. 

Мен ўйлаб кўриб: “Йўқ, навоийшунослар адабиёт аҳли ичида ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам ҳамиша ҳурматга сазовор инсонлар экан”, дедим. 

Олимжон акам: “Шу мисолнинг ўзиёқ Алишер Навоий ҳазратларининг ижодини ўрганиш, Навоий ғоялари билан яшаш, ҳаётга татбиқ этиш ҳамда бошқаларга етказиш инсонни иззатга, ҳурматга етаклашини билдиради”, деган эди.

Алишер Навоийдан таълим берган устозим Абдумурод Тилавов бир куни: “Улуғларга ҳурмат кўрсатинг. Улуғларнинг хизматини қилинг, Оллоҳ йўлингизни очади”, деб насиҳат қилди. У киши улуғлар деганида Оллоҳга яқин бўлган валий зотларни, хусусан, Алишер Навоий ҳазратларини назарда тутган эди. 

Дорилфунунда ўқиб юрганимда илмий раҳбарим ва Алишер Навоий оламига олиб кирган муаллимам Дилнавоз Юсупова: “Ҳазрат Навоийга нисбатан эҳтиромингиз, муҳаббатингиз сизни ҳурмат қилишларининг асосий сабабидир. Навоийшуноснинг ахлоқи, маданияти ва маърифати бошқа соҳа мутахассислари, олимларига нисбатан бироз бўлса-да, юксаклигига атрофга назар солиб гувоҳ бўлишингиз мумкин”, дея таъкидларди.

Кўпчилигимиз Алишер Навоий ижоди моҳиятини тўла англамаймиз, ул зотнинг муаззам асарлари қошида ожизлик ҳис этамиз. Бу ўта табиий. Чунки чуқур илм, мустаҳкам тақво, Ҳаққа бўлган бемисл муҳаббат, ҳаётбахш ҳикмат, улкан тажриба ва ноёб истеъдод ҳосиласи ўлароқ қоғозга тушган битикларни тушуниш, англаш, ҳис этиш учун муайян тайёргарликка эҳтиёж бўлиши ҳаммамизга маълум ҳақиқатдир. 

Бироқ кўпчилигимиз ички туйғу, англанмас сезимларимиз билан Алишер Навоийга беихтиёр ҳурмат кўрсатамиз. Ул зотнинг исмини эшитсак, қалбимизда шуурсиз бир талпиниш зоҳир бўлади. Нима учун? Бунинг сири нимада? Гап шундаки, Алишер Навоий ҳазратлари ўз асарларини Оллоҳга боғланган ҳолда қоғозга туширган, шунингдек, уни ўқиган, иззат қилган, китоб қилиб кўчирган ва элга етказган инсонлар учун дуо йўллаган. Масалан, “Ҳайратул аброр” достонидан олинган ушбу парчага диққат қаратинг:

Ким ўқуса, ё қилур эрса савод,

Руҳум агар қилса дуо бирла шод,

Тенгри ишин ком-у мурод айласун,

Руҳини жаннат аро шод айласун.

Кўриниб турибдики, улуғ мутафаккир ўз достонини ўқиб ё китоб сифатида кўчириб (қилур эрса савод – китоб қилиб кўчириш маъносида келмоқда), муаллифнинг руҳига Қуръон тиловати ила савоб бағишлаган инсоннинг ҳақига икки йўналишда дуо юбормоқда: Аллоҳ бундай инсоннинг ҳамма ишини ўнгласин, муродига етказсин ва жаннатда руҳини шод қилсин!

“Фарҳод ва Ширин”да Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ ўз асарларини бузиб талқин қилувчи ва беҳурматлик кўрсатувчилардан норозилигини айтиб, азиз тутганлар иззатга эришишларини Оллоҳдан сўрайди:

Ани синдурғон элни қил шикаста,

Хужаста кўрган элни тут хужаста.

Бу дуоларнинг ижобатини устозларимнинг насиҳатлари замирида кўрдим. Қолаверса, тарихнинг ўзи буни тасдиқлаб турибди. Бошқарув шакллари ёхуд сиёсий мақсадлар, сулолалар ўзгариши ҳам Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг ижодий мероси қийматига путур етказа олмаган, балки ҳар бир замонда шоирлар, мутафаккирлар ул зотни ўзлари учун маънавий йўлбошчи ўлароқ таниганлар. Хусусан, ХIХ аср Қўқон ва Хива адабий муҳитида хон ва амирлар ҳам Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳга юксак эҳтиром кўрсатганлар. Қўқон хони Амир Умархон (1810–1822) Туркия султонига “Хазойинул маоний” куллиётини юксак санъат даражасида китобат қилдириб юборган.

Буюк мутафаккир “Садди Искандарий” достонида ёзади:

Манга давлат илги бўлуб раҳнамун,

Чу бу панжаға қилди зўр озмун.

Мазмуни:

“Бу панжада зўр имтиҳон борлиги учун давлат (қўли) 

менга йўлбошчи бўлди”.

Панжадан мурод — хамсадир. Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ хамса ёзишга киришар экан, бу “зўр озмун” — катта имтиҳон бўлганлигини таъкидлайди. 

“Хамса” — беш достон, яъни бир панжанинг бешта бармоғи кабидир, хамса ёзмоқ шу панжага панжа уриб, куч синашмоқдир. Низомий ва Хусрав Деҳлавийлар панжасига қўл урган Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ бу ишнинг оғир имтиҳонлигини айтар экан, Султон Ҳусайн бошқарган темурийлар давлати ўзининг раҳнамоси, йўлбошчиси бўлганлигини эътироф этмоқда. 

Султон Ҳусайн ҳамиша Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг ижоди билан жиддий қизиққан, улкан ҳурмат кўрсатган, баъзан мутафаккирнинг шеърларини таҳрирдан ҳам ўтказган. Давлатнинг энг юксак мақомларида бўлган Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳга вафотидан кейин ҳам ана шу мақомда эътибор ва эҳтиром кўрсатиб келинди. 

Хусусан, Юртбошимиз ШавкатМирзиёевнинг “Буюк шоир ва мутафаккир -Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори бу ҳақиқат¬ни яна бир бор тасдиқлайди.

Қарор моҳиятан том маънода тарихий бўлиб, бу миллатимиз маънавияти, руҳоний дунёси ва тараққиётига катта таъсир кўрсатиши керак. Чунки Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ ижодини мукаммал, тўғри, холис ўрганиш бутун жамиятга бугун ва истиқболда хайрли натижаларни қўлга киритиш имконини бера олади.

Қарорда белгиланган вазифалар ўта муҳим ва кечиктириб бўлмасдир. Хусусан, Алишер Навоий асарларининг ер юзи бўйлаб тарқалган қўлёзмаларининг факсимил нусхаларини йиғиш, мутафаккир асарлари учун шарҳлар тайёрлашдек жиддий ишлар қатори 8-бандда акс этган қуйидаги топшириққа алоҳида эътибор қаратмоқчиман:

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепциясини ишлаб чиқсин ҳамда 2021/2022-ўқув йилидан барча таълим муассасаларида шу асосда ўқитишни йўлга қўйсин”.

Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳни ўзбек халқига яқинлаштириш, ул зотнинг асарларидаги ғояларини аслича етказиб бериш ва руҳий тарбия олишда айнан мазкур банд бениҳоя муҳим ўрин тутади, деб ўйлайман. Аслида, назаримда, қарорда акс этган топшириқларнинг ичида бажарилиши нисбатан улканроқ масъулият талаб қиладиган вазифа шудир. 

Чунки Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини узлуксиз барча таълим муассасаларида ўқитишни йўлга қўйиш кечиктириб бўлмайдиган иш ҳамда навоийшунослар билан бирга ўқитиш (педагог) мутахассислари зиммасидаги катта масъулият ҳисобланади. Ҳозир олдимизда қуйидаги саволлар турибди:

Алишер Навоий асарларини нечанчи синфдан бошлаб ўқитамиз?

Ўқитиш учун қайси синфда қайси асарларини танлашимиз керак?

Ўқитишда қандай услублардан фойдаланиш керак?

Алишер Навоий асарларини ўқитадиган ўқитувчи қандай савия, кўникмага эга бўлиши лозим?

Бу масалада таклифларим бор: Ҳозирги кунда Алишер Навоий асарларидан парчалар 1-синфдан бошлаб бериб борилади. Узлуксиз ўқитишни эса 5-синфдан бошлаган маъқул. Бола 5-синфда 11 ёш бўлади ҳамда у жисмоний ва руҳий жиҳатдан шаклланишнинг фаол босқичига ўта бошлайди. Бу даврда унинг онгида оила, жамият ва атрофдаги воқеалар хусусида ёндашувлар шаклланади. Айни шу даврдан Алишер Навоий асарларини ўқитиб бориш унинг учун оғирлик қилмайди, тугал шаклланиши учун кўмаклашади.

Алишер Навоийнинг “Маҳбубул қулуб” асарини 5-, 6-, 7-синфларда узлуксиз равишда ўқитиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Бу дарсларни ҳафтанинг уч кунига бўлиб жойлаштириш лозим. Дастлабки бир дарс бевосита “Маҳбубул қулуб”дан бўлса, бир дарс Навоий шеъриятига, бир дарс Навоий асарларидаги ривоятларга бағишланиши керак. 

Алишер Навоий шеъриятидаги таълимий шеърлар (”Назмул жавоҳир”, “Арбаин” рубоийлари)ни, достонларида келган ҳикоятларни ўқиш, таҳлил қилиш боланинг онги мутафаккир асарларини келажакда тўла ўқиб тушуниши учун хиз¬мат қилади.

8-, 9-синфда “Муҳокаматул луғатайн” ва “Сирожил муслимин”, 10-11-синфда эса “Ҳайратул аброр” асарлари ўқитилиши мақсадга мувофиқ. 

Мазкур асарларни ўзлаштиришнинг ўзи Алишер Навоийнинг бошқа асарларини ўқиш, тушуниш ва ҳис қилишда пойдевор вазифасини ўтайди. Дорилфунунларда номутахассис соҳалар учун тўрт йиллик таълим давомида “Садди Искандарий” ва “Лисонут тайр” асарлари учун ҳам ҳафтада бир академик соат ажратишни тавсия қиламиз.

Алишер Навоий асарларини ўқитишда ҳар дарсда бола ўзи ўрганаётган матн ичидаги камида бешта янги сўзни ўқиб, ўрганиб, маъносини тушуниши керак. Демак, ҳар дарсда луғат машғулоти бўлиши шарт. Ҳар дарсда Навоий қаламига мансуб битта жумлани тушуниш ва тушунтириш учун вақт ажратилиши керак. Бу услуб Алишер Навоий тилини ўзлаштиришга йўл очади. Чунки бизнинг олдимизда икки муҳим вазифа бор:

Алишер Навоий тилини ўрганиш ва Навоий ғояларини тушуниш. Биз илгари сураётган услуб айнан шу мақсадни амалга ошириш учун мўлжалланган.

Алишер Навоий асарларини ўқитадиган мутахассислар учун пандемия шароитидан келиб чиқиб, камида уч ойлик масофавий ўқиш ташкил қилиш лозим. Бу масофавий таълимда мактабларда, дорилфунунларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш услублари ўргатилади, чунки ҳар қандай адабиёт муаллими Алишер Навоий асарларини дабдурустдан ўқитиб кета олмаслиги ҳаммамизга кундай равшан.

Бу менинг Алишер Навоий асарларини таълим муассасаларида узлуксиз ўқитишга доир таклифларимнинг умумлашма шаклидир. Мутахассислар, зиёлилар, шоир ва ёзувчиларимиз ҳам бу таклифларга танқидий ёндашишлари, мулоҳазаларини баён этишларини кутиб қоламиз.

Шунингдек, қарорда акс этган 5-рақамли топшириқлар таркибида келган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020-йил декабрга қадар Навоий ижодий меросининг шарҳини яратиш ишларини якунига етказсин”, вазифаси жуда улкан масъулиятдир. Навоий асарларининг шарҳи соҳа мутахассислари учун ҳам залворли вазифалардандир. Бу масалада Абдуқодир Ҳайитметов, Азиз Қаюмов, Ботир Валихўжаев, Нажмиддин Комилов, Муслиҳиддин Муҳиддинов, Шуҳрат Сирожиддинов, Содирхон Эркинов, Афтондил Эркинов, Олимжон Давлатов каби ўнлаб забардаст навоийшунос олимларнинг мактаблари бор. 

Бироқ Навоий ижодий меросини тугал шарҳлаш муаммоси ҳамон долзарблигини йўқотгани йўқ. Буюк мутафаккирнинг “Хамса”, “Хазойинул маоний” асарларидан ташқари тарихий, илмий йўналишдаги рисолалари ҳам кенг ёки мухтасар шарҳга муҳтож. Мавжуд тажрибаларга таянган ҳолда шарҳлашнинг илмий методларини, мезонларини ишлаб чиқиш, ишни тизимли равишда олиб бориш навоийшуносларни кутиб турган машаққатли, заҳматли ўта муҳим ва шарафли ишлардандир. Бугуннинг талабларидан келиб чиқиб, шарҳлар фақат ёзма шаклда эмас, видео ва овозли услубларда тайёрланиб, интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда тарқатилиши лозим. 

Бунда мутахассисларимиз Алишер Навоий асарларининг замондошларимиз ҳаётидаги маънавий ва долзарб аҳамиятини англатиб, уни содда, тушунарли йўлларда етказиш ҳақида бош қотиришлари зарур.

Умуман олганда, Президентимизнинг Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш ҳақидаги қарори энг муҳим масалаларни қамраб олиш билан бирга навоийшунослар ва соҳага алоқадор мутахассислар олдиган улкан вазифаларни қўйди, зиммадаги масъулиятини эслатди ва йирик лойиҳаларга рағбатлантирди, десак, хато бўлмайди.

Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ “Лайли ва Мажнун” достонида ёзади:

Ё Раб, бу рақамки, бўлди марқум,

Ҳар ким ўқимоқдин этса маълум,

Ҳар не ўқур, тааммул этса,

Деган ғаразим тахайюл этса,

Айб истамак ўлмаса муроди,

Бер борча ҳунар сори кушоди.

Мазмуни:

“Ё Раббим! Бу рақам — “Лайли ва Мажнун” достонини ёздим, ким уни ўқиб, ўзига илм ҳосил этса, ўқиганларига амал қилса, менинг ўйлаган мақсадимни тушунса, англаса, ундан бирор айб излаш муроди бўлмаса, унинг барча ҳунарига — гўзал амалларига ёрдам бер!”

Бу Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг хайр дуосидир. Ул зотнинг меросини ўқиб, ўрганиб, манфаатлансак, ниятларимизга гард юқтирмасак, бу ишнинг аввалида турган, қўллаб-қувватлаган барча, шунингдек, унда иштирок этган инсонлар ҳақига ҳазрат Алишер Навоий қилган бу дуо ижобат бўлишига қалбимизда комил ишонч бор.

Акром МАЛИК,

навоийшунос олим

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ниятларимизга гард юқтирмасак