Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситхараман бошчилигидаги делегация  Бухорода бўлди. Ҳиндистон ҳукумати вакилларининг Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан бўлиб ўтган учрашувида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ботир Зарипов делегацияни Бухорога ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда ҳукуматларимиз раҳбарлари ташаббуслари билан анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янги замон руҳида ривожланаётганлигини инобатга олиб, янги ҳамкорлар топиш имкони пайдо бўлганидан мамнунлигини билдирди. 

Бугунги кунда Ҳиндистон – замонавий, жадал ривожланаётган, жаҳонда улкан халқаро нуфузга эга ва иқтисодий таъсири тобора ортиб бораётган давлат. Кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат.

Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Юқори технологиялар, инновациялар,  дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади. 

–Бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган мамлакатимиз учун Ҳиндистоннинг тажрибаси ва технологиялари муҳим, –деди Ботир Зарипов. –Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни фаол қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 430 дан ортиқ хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 12 таси вилоятимиз тадбиркорлари ва Ҳиндистон компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган.  Шундан 7 таси тўлиқ Ҳиндистон капитали иштирокидаги корхона ҳисобланади.

Кейинги беш йилда Бухоро ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч бараварга кўпайди. 2023 йилда вилоятимиз ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 13 миллион  долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 8 миллион доллар ва импорт ҳажми 5 миллионл долларга, жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида эса ўзаро ташқи савдо айланмаси 8,4 миллион долларга, экспорт ҳажми 6,1 миллион доллар ва импорт ҳажми 2,3 миллион долларга етган.

Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг “Ачарья” институти (“Acharya Institutes”) томонидан Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган, замонавий технологияларга мос, таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутувчи “IT-кластер” фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур “IТ-кластер” негизида замонавий инфратузилмага эга лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет, масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази ташкил этилди.

–Келгусида биз Ҳиндистон билан ҳамкорликда ташқи савдо айланмаси ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми оширилишига ишонамиз. Бунинг учун Ҳиндистоннинг йирик компаниялари сармоя ва технологиялари, инвесторлари, ишбилармон доира вакиллари Бухоро вилоятига кенгроқ жалб қилинишида амалий ҳамкорлик тарафдоримиз,–деди вилоят раҳбари. 

Ўз навбатида Нирмала Ситхараман самимий қабул учун миннатдорлигини билдириб, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, илм-фан ва таълим, туризм ва маданий-гуманитар йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу борада қатор таклифларни ҳам илгари сурди.

Ўзаро  яқин ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нирмала Ситхараман Бухорода