Нима учун смартфонлардан эҳтиёт бўлиш керак?
Ҳаётингиз учун хавф туғдирадиган нарсалар ҳақида ўйлаганингизда, табиийки, телефонингиз ақлга сиғмайди. Аммо афсуски, смартфонлар ҳам сизни ўлдириши мумкин.
Эҳтимол, Хўш, смартфонлар бизни қандай ўлдириши мумкин? Биргина мисол, автоҳалокатларда ҳалок бўлган инсонлар. Ҳайдовчилар машинани ҳайдаш пайтида телефонларига матнли хабарларни ўқиш учун диққат-эътиборини смартфонларга қаратади ва оқибатда йўл ҳаракати қоидаларини ўзи билмаган ҳолда бузади. Бу ҳақиқатни 32% ҳайдовчилар тан олган.
Статистик маълумотларга кўра, бугунга қадар АҚШ йўлларида ҳалок бўлган пиёдалар сони 2009 йилдан буён 51% га ошган. 2017 йилдан эса Австралияда пиёдалар ўлими йилига 20% га ошгани қайд этилган. Полиция эса смартфонларни сабаб қилиб кўрсатади. Сиз ҳар куни “фантом тебранишлар” деб номланувчи нарсани беихтиёр ҳис қиласиз. Бу гўёки телефонингиз чалинмаса ҳам чалингандай, бузилмаса ҳам бузилгандай туйилади. Бу ғалати ҳиссиёт гиперҳушёрлик ҳолатидан келиб чиқади. Тез-тез такрорланувчи ушбу ғайриихтиёрий стресс эса инсон руҳиятига таъсир ўтказмай қолмайди.
– Инсон мияси кортизол деган муҳим гармон ишлаб чиқаради, – дейди Девид Гринфилд, Интернет ва технологияларга қарамлик марказининг асосчиси. –У танангизни жисмоний таҳдидларга қарши туриш учун хизмат қилиб, сизнинг танангизни жисмоний жиҳатдан ўзгартиради: юрак уриш тезлигини, қон шакарини оширади, адреналин ишлаб чиқаради. Сиз руҳий тушкунликка тушганда танангиз ҳам кортизол билан жавоб қайтаради. Сизнинг кортизолингиз даражаси смартфонингизнинг ёнингизда бўлса юқорилаб бораверади.
Смартфонлар уйқу ҳолатидан тортиб то диққат марказимизга, хотирамизга, ўз-ўзини англаш идрокимизга, қарор қабул қилиш қобилиятимизга ва жисмоний соғлигимизга қадар бўлган ҳамма нарсага таъсир қилади. Кўпгина дастурлар ва телефонларнинг ўзи одат тусига кириши учун яратилганлигини биласиз. Facebook ва Instagram даги бу ёқтириш (like) лар покер машиналари сингари миямиздаги кимёвий моддаларни қўзғатишга ва бизни чексиз текшириб туришга ундайди.
Google ҳисоботига кўра, ижтимоий тармоқлар, электрон почта ва янгиликлар иловалари билан тўлдирилган мобил қурилмалар доимий стрессни келтириб чиқаради. Moment деб номланган кузатув иловаси томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, америкаликлар кунига (ўртача) тўрт соат телефонларига вақт сарфлайди.
Сизси? Смартфонингизга қанча вақт ажратасиз?