Бугунги кунда мобиль интернет сифати шаҳар инфратузилмаси ривожланганининг муҳим кўрсатгичларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга одатда провайдерлар ва истеъмолчилар уни турлича баҳолайди. Истеъмолчилар, сигналлар қаерда жойлашган бўлишидан қатъи назар, сифатли бўлиши керак, деб ҳисобласа, провайдерлар жисмоний тўсиқларни сабаб қилиб кўрсатади.

Бир томондан, истеъмолчилар ҳақиқатан ҳам сифатли алоқадан фойдаланишга ҳақли, бироқ физика қонуниларини ҳам инобатга олиш керак. Бугун инсонлар аксарият вақтларини йирик ва кичик биноларнинг хоналарида ўтказмоқда. Кўпгина қурилиш материаллари ҳар қандай сигналларнинг тарқалишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу  боис, алоқа муаммоларини бошидан ўтказган одамлар  сигнал тутиш мақсадида кўпинча дераза олдига боради ва бу ҳам кутилган  натижани бермайди.  

Тошкент шаҳрида замонавий биноларни қуришда сўнгги пайтларда  энергия тежовчи  ойналарни ўрнатиш кенг тарқалмоқда. Бу уяли алоқа сигналининг ўтишига худди бетон девор каби тўсқинлик қилади. Буни билиш учун балкон (болохона айвони)га чиқиш ёки оддийгина қилиб деразани очиш кифоя.  Хонага тоза ҳаво билан бирга кўз илғамас сигналлар ҳам киради.  

Сигналларнинг  турли қурилиш материаллари сабабли тўсиб қўйилиши – анчадан буён ечими топилмаётган  муаммодир. Бироқ муҳандис ва провайдерлар бунинг имконини топишди. Масалан, Хитой шаҳарларидаги  метрополитенда кўпдан буён тўлиқ  автоном уяли алоқа  тармоқлари ишлайди. Барча узатгичлар  бевосита  метро станцияларида ўрнатилган бўлиб,  унинг бутун майдонини қоплаб олади. Маълум бўлишича, хитойликлар сафар пайтида  уяли алоқадан шунчалик кўп фойдаланар эканки, баъзан маълумот узатиш тармоғи белгиланган меъёрдан ҳам ошиб кетади.  

Интернет тезлигининг пастлиги нафақат ер остида, балки ер устида ҳам муаммога айланиши мумкин. Провайдер бу борада  иқтисодий фойдани кўзласа, бу муаммони осонгина ҳал қилиши мумкин. Яъни  бино қопламасидан ўтмайдиган сигнални ичкаридан узатиш керак. Ғарб провайдерларининг аксарияти шундай хулосага келишди.  

Британиянинг  Three мобиль оператори тарқатган маълумотларга кўра, мижозларнинг 80 фоизи хоналарда жойлашган ҳолда уяли алоқа ва интернет хизматидан  фойдаланади.  Бу алоқа сифатига сезиларли  таъсир кўрсатади ва шу боис, оператор Freshwave компанияси томонидан ишлаб чиқилган Neutral Host In-Building технологиясидан фойдаланади. Компания йирик бинолар ва осмонўпар бинолар ичида уяли алоқа тармоқларини қуради ва ўзи ҳамкорлик қилаётган  уяли алоқа операторларига ундан фойдаланиш имконини беради.  

Бу технологиялар маҳаллий стандартга айланган ҳамда 4G ва 5G ташқи тармоқларида юкламаларни камайтириш имконини ҳам беради.  

Тошкентда ҳам шунга ўхшаш технология қўлланилмоқда. Пойтахтимиздаги кўплаб  меҳмонхоналарда  камқувватли, кичкина ҳажмдаги уяли алоқа  станциялари ўрнатилган. Уларнинг қуввати меҳмонларнинг уяли алоқага бўлган эҳтиёжларини  қондириш учун етарли ҳисобланади.  

Йирик бинолар ва саноат корхоналарида маҳаллий уяли алоқа  тармоқларини қуриш Тошкент шаҳрида  интернет сифатини  сезилари равишда яхшилаши мумкин. Бироқ провайдерлар бундан иқтисодий фойда кўзламагунларича, бу нарса ҳозирча имконсиздир.  

 Роман БОНДАРЧУК, ЎзА мухбири  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нима сабабдан биноларда мобиль интернетнинг тезлиги паст?