Нилуфар Зокирова чорак финалга йўл олди
Олимпия ўйинларининг каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага ўтган саралаш босқичида ҳамюртимиз Нилуфар Зокирова иштирок этди.
Нилуфар Зокирова ушбу баҳсда белгиланган масофани 48:98 натижа билан ўз гуруҳида учинчи бўлиб босиб ўтди ва чорак финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Спортчимиз агарда маррага биринчи ёки иккинчи бўлиб келганида тўғридан-тўғри ярим финалда қатнашар эди.
Энди у мусобақанинг чорак финалида ярим финал йўлланмаси учун рақобатлашади.
Мазкур босқичдаги беллашувлар, бугун мамлакатимиз вақти билан соат 15:40 дан сўнг бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА