Маълумки, оилавий муносабатлар тизимида никоҳ алоҳида ўрин тутади, бинобарин эркак билан аёл ўртасидаги никоҳ оила асосини ташкил этади. Никоҳ эр-хотиннинг ўзаро аҳдлашуви, иттифоқ сифатида муайян шартларга риоя қилиниб тузилади. Бундай шартлар никоҳнинг қонунийлигини, никоҳланувчиларнинг эрк-иродаси ифодаланганлигини, ўзига хос биологик оқибатлар билан боғлиқлигини таъминлашга хизмат қилади.

Эркак ва аёл оила қурар экан, улар ўз зиммасига муайян мажбуриятларни оладилар. Улар ўртасида вужудга келадиган мулкий масалалар қонун билан ҳам, шартнома билан ҳам тартибга солиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларига биноан оилавий муносабатларда эр ва хотин баб-баравар шахсий ва мулкий ҳуқуқларга эгадир. Тенг ҳуқуқдан фойдаланиш билан улар зиммасида мажбуриятлар баб-баравар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 29-моддасида никоҳ шартномасига қуйидагича тариф берилган: Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Миллий қонунчиликка асосан никоҳ даврида топилган барча нарса биргаликдаги мулк саналади. Аммо никоҳ шартномасининг ўзига хос жиҳати шундаки, ушбу таомил томонларнинг хоҳиш-истагига қараб ўзгартирилиши мумкин. Қоида тариқасида никоҳ шартномасининг мақсади мулкни алоҳида ёки улушга алмаштириш ҳисобланади. Шунингдек, мулкнинг айрим турлари ёки муайян даромадлар бўйича муносабатлар ҳам ўзгартирилиши мумкин. Яъни биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш, никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мулкни аниқлаб олиш никоҳ шартномасида акс эттирилади. Никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 30-моддасида никоҳ шартномасини тузиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин. Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Кодекснинг 31-моддасида никоҳ шартномасининг мазмунига қўйилган талаблар кўрсатилган бўлиб, унга кўра эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган (ушбу Кодекснинг 23-моддаси) тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир. Никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин. 

Эр ва хотин никоҳ шартномасида ўзаро моддий таъминот бериш, оила харажатларини кўтариш, бир-бирининг даромадида иштирок этиш, бошқа шахслар билан мулкий шартномалар тузиш, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олишга, никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мулкни аниқлаб олишга, шунингдек никоҳ шартномасига эр ва хотиннинг мулкий муносабатларига оид бошқа қоидалар киритишга ҳақли. 

Никоҳ шартномасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар муайян муддат билан чекланиши ёки муайян шарт-шароитнинг юзага келиши ёхуд келмаслигига боғлиқ қилиб қўйилиши мумкин. Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини, уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини чеклашни, эр-хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларни, эр-хотиннинг болаларга нисбатан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни, меҳнатга лаёқатсиз таъминот олишга муҳтож эр ёки хотиннинг ҳуқуқини чекловчи қоидаларни, эр ва хотиндан бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб қўювчи ёхуд оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нормаларига зид келувчи бошқа шартларни назарда тута олмайди.

Бундан кўринадики, белгиланган ушбу нормалар, адолатлилик ва инсонпарварлик тамойилларига тўлиқ мос келади. Негаки ушбу моддада қонун никоҳ шартномаси мазмунига қўйилган талабларни белгилаб, унда айрим чекловларни ҳам белгилаб беради. Бу эса никоҳ шартномасини фақатгина, бир томоннинг манфаатини кўзлаб тузилишига йўл қўймайди.

Кодекснинг 32-моддасида никоҳ шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби белгиланган. Унга кўра никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади. Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган асослар ва тартибда суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди, никоҳ шартномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.

Никоҳ шартномаси кўпинча муддатсиз тузилади. Маълум вақт ўтгач ёки исталган вақтда эр-хотин келишиб, унга ўзгартириш киритишлари, уни бекор қилишлари мумкин. Уни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Одатда, тарафлардан бири маълум сабабга кўра шартномани бажаролмаса, уни ўзгартириш ёки бекор қилишни таклиф этиши керак. Келишув орқали шартнома нотариал тартибда, акс ҳолда, суд орқали бекор қилинади.

Шартнома шартлари бир томонлама бузилаётганини ёки тузилган пайтдаги шартлар бутунлай ўзгариб кетганлигини асос қилиб, уни суд орқали бекор этишни талаб қилиш мумкин. Шартнома суд орқали ўзгартирилгач, суд қарори кучга киргандан сўнг ўзгартирилган ҳисобланади. Никоҳ шартномаси никоҳ ажратилганлиги ҳақида суднинг қарори кучга киргач ёки ФҲДЁда ажралиш қайд этилгач тугатилади.

Кодекснинг 33-моддасига кўра, никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекс 31-моддаси бешинчи қисмининг талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.

Демак, ушбу моддага асосан, никоҳ шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилишига унинг қонун талабларига риоя қилмай тузилгани асос бўлади. Ҳақиқий эмас деб топилганда никоҳ шартномаси ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди ва тарафлар мулкий муносабатда дастлабки ҳолатга қайтадилар.

Хулоса қилиб айтганда, жамият аъзоларининг барчасининг эзгу нияти бу оилаларнинг мустаҳкамлиги ва фаровонлигидир. Мазкур мақсад йўлида эса никоҳ шартномаси мустаҳкам таянч сифатида хизмат қилади.

Ойбек Жиянов,

ФИБ Риштон туманлараро

судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Никоҳ шартномасини фақатгина бир томоннинг манфаатини кўзлаб тузилишига йўл қўймайди