Ниетуллаев Асан Хожабаевич Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Академик мусиқали театри директори этиб тайинланди

ТАЙИНЛОВ
Шу вақтга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
А.Ниетуллаев 1986 йилда Нукус давлат санъат билим юртини, 1995 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.
У Шуманай тумани болалар мусиқа мактаби директори, Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлари Республика илмий-методик маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими жамоаси бадиий раҳбари каби масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.