Нидерландияда инфляция 9,7 фоизга ошди
Нидерландия статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда инфляция даражаси 9,7 фоизга ўсган.
– Ҳозирги инфляция даражаси Нидерландияда 1976 йил апрелдан буён энг юқори кўрсаткич бўлди, – дейилади хабарда.
Энергия нархлари март ойида 157 фоизга, озиқ-овқат нархи эса 6,2 фоизга ошган. Шунингдек, қурилиш материаллари, мебель ва пол қопламалари нархи ҳам йилига 10 фоизга ошгани маълум қилинди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида инфляция 7,4 фоизни ташкил этди. Статистика агентлиги қайд этишича, 2022 йилнинг дастлабки уч ойида кузатилган нархлар ўсиши шу даврга нисбатан аҳоли иш ҳақининг ошишига мос келмайди.
Шу боис, ҳукумат энергия нархининг ошиши, айниқса, энг камбағал уй хўжаликларига таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққани қайд этилган.