“Неварамни китобга ошно этаман”
Самарқанд шаҳар нуроний жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан “Китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида ташкил этилган акция шундай номланди.
– Келажак авлодни маърифатли қилиб тарбиялаш, китоб ўқишга қизиқтириш биз, кексаларнинг бурчимиз, – дейди Самарқанд шаҳар нуроний жамоатчилик кенгаши раиси Хуршид Нуруллаев. – Кекса отахону онахонлар невара-ю чевараларини ҳафтада, ҳеч бўлмаса, бир марта кутубхонага олиб келса, уларда шу кўникмани ҳосил қилишга туртки беради. Шу мақсадда ушбу тадбирни ташкил этиб, шаҳримиз нуронийларини китоб дўконига таклиф этдик.

Нуронийлар набираларини “Китоб олами”га етаклаб келиб, улар учун турли хил китоблар сотиб олди, улар билан қўшилиб, шу ерда мутолаа қилди.


Ғ.Ҳасанов, ЎзА