Непал Ҳиндистон, АҚШ ва Хитойдан бадал сўради
Непал АҚШ, Ҳиндистон ва Хитойни 1100 га яқин инсонни ҳаётдан олиб кетган, тахминан 4500 киши бедарак йўқолишига сабаб бўлган ҳалокатли сув тошқини ортидан “иқлим ўзгариши билан боғлиқ товон ундириш” масаласини кўтарди.
NDTV маълумотига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири Шишир Ханал табиий офатдан кейинги халқаро ёрдамга “хайрия эмас, балки ахлоқий масъулият” сифатида қаралиши кераклигига урғу берди.
Қўшимча қилинишича, Непал ҳавога буғ гази чиқиндиси кўтарилишига “деярли алоқадор эмас”. Шунга қарамай, муз тез эриши, тоғ ҳудудида юз берадиган жиддий офатлар каби иқлим ўзгариши билан боғлиқ таъсирдан номутаносиб равишда азият чекмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА