Нега Ўзбекистонда Умра сафари қиммат?
Ўзбекистон ҳукумати ташкилоти томонидан амалга оширилаётган Умра сафарининг нисбатан қимматлигининг ўзига яраша сабаблари бор.
Ўзбекистон ҳукумати ташкилоти томонидан амалга оширилаётган Умра сафарининг нисбатан қимматлигининг ўзига яраша сабаблари бор.
— Кўпгина давлатлар ва ўзимизнинг хусусий фирмалар томонидан амалга оширилаётган Умра сафарларида уч маҳал овқатланиш, тиббий ёрдам ва элликбоши хизматлари назарда тутилмаган. Шунинг ҳисобига уларда сафар нархлари нисбатан арзонроқ бўлиши табиий, — дейди Дин ишлари бўйича қўмита вакили.
Давлат томонидан амалга оширилган Умра сафарларига юқорида кўзда тутилган хизматлар киритилган. Хусусан, тиббий хизмат суткасига 24 соат амалга оширилади.
Ҳар 47 нафар зиёратчига бир шифокор тўғри келади. Шунингдек, Ўзбекистондан борган зиёратчиларнинг кўпинча маҳаллий таомномага кўникишлари қийин кечади. Бу борада қўмитага эътирозлар келиб тушган. Шу сабабли зиёратчиларимизга миллий таомномани таьминловчи ошпазлар ҳамроҳлиги киритилган.

Дин ишлари бўйича қўмита вакилининг маълум қилишича, кўпинча хусусий ва хорижий фирмалар томонидан борган зиёратчилар ҳам гарчи пулини тўламаган бўлсалар-да давлат томонидан ташкиллаштирилган хизматлардан фойдаланган ҳолатлари кўп кузатилади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокида “Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш” бўйича матбуот анжуманида мазкур масалага тўхталди.
Матбуот анжуманига йиғилган саёҳат фирмалари Умра сафарини амалга оширишда хусусий фирмаларга кенг йўл очилмагани борасида норозилик билдирди. Шунингдек, нарх-наво масаласида Ўзбекистондаги Умра сафари харажатлари қўшни Қирғизистон давлатидан қиммат эканлиги айтилди.