Нега хунрезлик ҳамон давом этмоқда?
Ғарбий Соҳилдаги Тулкарим шаҳрида бир автомобил нишонга олиниши натижасида ХАМАС аъзолари - икки ёш йигит қурбон бўлди, деб ёзди "Euronews".
Хабар қилинишича, зарба Нур Шамс қочқинлар лагерига кираверишда амалга оширилган.
Исроил ҳаво кучлари душанба куни ҳужумни тасдиқлаб, Фаластин қуролли гуруҳи вакиллари, исми ошкор этилмаган бир шахс ва Иҳоб Абу Ативий йўқ қилингани ҳақида эълон берди.
Охирги ҳафта давомида "жангари гуруҳларни бостириш мақсадини кўзлаган амалиёт"да 15 киши ҳалок бўлди. Бу юз минглаб фаластинлик хонавайрон бўлган Ғазо секторига қайтаётган пайтга тўғри келди.