“Нефтчи” “Насаф” устидан муҳим ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси 8-турининг қолдирилган учрашувида “Нефтчи” Фарғонада Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилиб, муҳим ғалабага эришди: 2-1.
Ўйиннинг 52-дақиқасида Тома Табатадзе пенальтидан ҳисобни очиб, “Нефтчи”ни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада “Насаф” футболчиси Азизбек Амонов ҳисобни тенглаштирди. 84-дақиқада Тома Табатадзе жарима тўпини кучли зарба билан муваффақиятли амалга ошириб, жамоага ғалаба келтирди.

Кеча бўлиб ўтган учрашув билан суперлига биринчи даврасига якун ясалди. Ўтказилган 13 учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозонган “Нефтчи”, 7 учрашувда дуранг ўйнаб, ушбу мавсумни мағлубиятсиз давом эттираётган ягона жамоа бўлиб турибди. 25 очко жамғарган Левченко шогирдлари, биринчи даврани учинчи ўринда якунлашди.
М.Сулаймонов, ЎзА