“Нефтчи” чемпионлик учун курашади (+видео)
Футболни бекорга миллионлар ўйини, демайдилар. Ҳар бир натижа дарҳақиқат миллионлар кайфиятига таъсир қилади.
Фарғонадаги муҳташам санъат саройида “Нефтчи” клубининг 2024 йил мавсумига тақдимоти бўлиб ўтди. Унга футбол ва клубнинг ашаддий ишқибозлари, вилоят футбол академияси ўқувчилари, ёшлар вакиллари келишди.

Шуни айтиш керакки, 1962 йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонаси ҳомийлигида очилган клуб 1992 йилдан буён Ўзбекистон биринчилигининг Олий лигасида тўп суриб келади. Ўтган йиллар давомида беш бор олтин, тўққиз бор кумуш медаллар соҳиби бўлган.
“Нефтчи” сўнгги йилларда яна аввалги шуҳратини тиклаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. 2023 йил якунига кўра 5 ўринни эгаллади.

Тақдимот тадбирида вилоят футбол ассоциацияси Президенти, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 2024 йилда “Нефтчи” учун чемпионлик медалларига эга бўлиш имкониятлари мавжуд деди. Чунки командага янгитдан 15 нафар кучли футболчилар жалб этилди. Улар орасида Руминия, Россия, Дания, Малазия клубларининг моҳир ўйинчилари, “Пахтакор”, “Локомотив”, ОКМК, “Сўғдиёна”, “Бухоро” футбол клубларидан таклиф этилган етакчи футболчилари ҳам бор.
Футбол мухлислари қутловлари остида уларга рақамли футболкалар тантанали равишда топширилди.

Жамоа номидан сўзга чиққан бош мураббий Виталий Левченко ишқибозлар ва ташкилотчилар ишончини оқлаб бу йил чемпионлик учун курашамиз, деди.
Тақдимот вилоят санъаткорларининг катта концерти билан давом этди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OURPuYblEyY" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА