Назоратга олинган хотин-қизларга кўмак берилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида назоратга олинган аёллар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва жамиятдаги фаоллигини ошириш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Учрашувда аёлларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Жумладан, мурожаатчилар дарду-ташвиши тингланди, муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ариза ва шикоятлар ижроси масъуллар назоратига олинди. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўз соғлиғидан шикояти бўлган аёллар аниқ ташхис ва енгил даволаш хизматларидан фойдаланиб, бундан мамнун бўлишди.
Гулноза Бобоева, ЎзА