Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги "Digital city"да туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия жараёнини янада юқори босқичга кўтариш муҳимлигини таъкидлаб, “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади”, деган фикрни илгари сурди. Қолаверса, жамият ривожи, юрт тараққиётида таълим муҳим аҳамият касб этгани боис ҳам 2023 йилни мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили, деб эълон қилди. Ана шундан келиб чиқиб, мурожаатномада таълим соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, амалга ошириладиган ишлар юзасидан режалар белгилаб олиш мақсадида халқ таълими бўлимлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувда жорий йилда таълим йўналишида амалга оширилган, шунингдек, 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

[gallery-10056]

Мазкур йўналишда белгиланган ишларни самарали амалга ошириш бўйича мутасаддиларга таклиф, тавсия ва зарур топшириқлар берилди. Шунингдек, учрашувда “Ҳоким академияси” онлайн платформаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам сарҳисоб қилинди. Маълумки, Андижонда вилоят ҳокими ташаббуси билан “Ҳоким академияси” онлайн таълим платформаси лойиҳаси амалга оширилмоқда.

– Ижтимоий тенгликка асосланган мазкур таълим платформаси барча фойдаланувчилар учун тенг имкониятлар яратади, – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Масалан, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг барчаси ҳам олий ўқув юртига киришга тайёрланиш учун репетитор ёки пуллик курслар хизматидан фойдаланиш имконига эга эмас. Эндиликда улар мазкур платформадан фойдаланган ҳолда онлайн машғулотларда қатнашиб, олий ўқув юртига кириш учун бепул тайёрланиши мумкин. Мазкур таълим платформаси ўқувчиларга, абитуриентларга, хорижий тилларни ўрганувчиларга ҳамда малака оширишни истаган ўқитувчиларга яқиндан ёрдам беради, уларнинг вақтини, маблағини тежайди.

"Digital city" раҳбари Зиёдулла Саматов лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берди. Ушбу таълим платформасига кўпроқ ўқувчиларни жалб этиш лозимлиги қайд этилди. Учрашувда вилоят ҳокими мактабларда ўқувчи ёшларга янги методлардан фойдаланган ҳолда чет тилларини ўргатиш, ўқувчиларни хорижий тилларни пухта ўзлаштиришига алоҳида аҳамият қаратиш, бу борадаги ишларни ташкил этишда илғор тажрибалардан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, учрашувда олий таълим муассасаларида талабаларнинг пухта билим олиши учун қулай шароитлар яратиш, таълим сифатини ошириш юзасидан ҳам фикрлашилди. Бу борада олий таълим муассасалари раҳбарларининг таклифлари тингланди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нажот – таълимда, нажот – тарбияда