Таълим ва тарбия. Бу икки тушунча инсоннинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, инсонга хос бўлган барча хатти-ҳаракатларни ўзида мужассам этадиган, узоқ тарихий тажрибага эга бўлиш билан боғлиқ жараёнда намоён бўлади.

Фақатгина инсонга онг-тафаккур, ақл-заковат берилди. Инсон – иймон, нафосат, садоқат, орият, назокат каби сўзлар бирлашишидан ҳосил бўлади. Бир қуш эркин парвоз қилиб, баланд учиши учун икки қаноти ҳам бирга ҳаракат қилиши лозим. Шундагина у манзилига тез ва вақтида учиб боради. Инсонни икки қаноти бу унинг таълим ва тарбиясидир. Инсоннинг униб-ўсиб, улғайиб, жамиятга муносиб кириб бориши унинг таълим  ва тарбиясига боғлиқдир. Агар қайси бирида бўшлиқ бўладиган бўлса, албатта уни аниқлаб ўз вақтида тўлдириш лозим. Ўз вақтида тўлдирилмаган бўшлиқ келажакда катталашиб йирик чуқурликларни ҳосил қилади. Ёш авлодга ўз вақтида кераклича таълим ва тарбия бериш бугунги таълимнинг олдида турган энг долзарб масаладир.

Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда. 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб эълон қилиниши фикримизнинг ёрқин ифодасидир. Мазкур йилга бундай ном берилиши биз, педагогларга янада кўпроқ ўз устимизда ишлашни ва ёш авлод таълим-тарбиясида маъсулиятни янада кучайтиришимизни талаб этади. Ёшларни тарбиялашда нафақат устоз - мураббийларнинг саъй-ҳаракатини кучайтириш, балки “Оила, маҳалла ва таълим муассасаси” биргаликда ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.  

Маълумотларга кўра, комил инсонни тарбиялашда уч омил асос бўлиб хизмат қилади. Ирсий омиллар –  10-15 фоиз, атроф-муҳит 40 фоиз ва мақсадга мувофиқ тарбия 45 фоизни  ташкил этар экан. Демак, ўз вақтида тарбияланган  шахс таълимни ҳам  кераклича  ўз вақтида ўзлаштира олади. Зеро, улуғ аллома Абдулла Авлоний бобомиз таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун  ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат –  ё фалокат масаласидир”.  

Хулоса қилиб айтганда, мақсадга мувофиқ тарбияланган инсонлар жамиятнинг ажралмас қисмига айланади. Уларнинг таълим-тарбияси юрт гуллаб-яшнаши ва халқнинг тинч, фаровон яшаши учун хизмат қилади.  

Нигора Муҳитдинова,  

Бухоро давлат университети  

катта ўқитувчиси.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда