Назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланмоқда
Фарғона вилояти Риштон туманидаги 1-касб-ҳунар мактабида автомобилларга сервис хизмати кўрсатиш, тикувчилик, пайвандчилик, электр монтаж, ошпаз-қандолатчилик йўналишида 245 нафар ўғил-қиз касб-ҳунар ўрганмоқда.
Бу ерда ёшларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғун тарзда олиб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадида касб-ҳунар мактаби моддий-техника базасини мустаҳкамланиб, иш берувчилар билан тизимли тадбирлар, амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда.
[gallery-2321]
– Риштон уста кулоллар юрти, — дейди касб-ҳунар мактаби директори Собиржон Мадаминов. – Унинг довруғи оламга достон. Эндиликда ҳунармандчилик йўналишида ҳам малакали мутахассислар тайёрлаб, миллий анъаналар бардавомлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқчимиз. Бу соҳада билим ва малака олиш истагидаги ёшлар кўп.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА