Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги доирасида Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамда "Фарҳод ГЭС" филиалида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Машқлар уч босқичда ташкил этилди. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг туман Фавқулодда вазиятлар учун кўмаклашувчи тизим хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари доирасида ўтказилган машқларда юқори малакали ва тажрибали мутахассислар иштирок этди.

Машқларнинг дастлабки босқичида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, Штаб бошлиғи Ш. Эрназаров томонидан шахсий таркиб ўртасида саф кўриги ўтказилди. Кейинги босқичда эса объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари жамоаси зилзила оқибатида вайроналар остида қолиб кетган жабрланганларни қутқариш учун амалий ҳаракатларга киришди. Ширин шаҳрининг тегишли хизматлари билан ҳамкорликда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва қутқарувчи жамоаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари синаб кўрилди. Бу жараёнларда махсус таълим олиш ва ҳар қандай фавқулодда вазиятга тезкор ва самарали йўналишда ёндашишнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Ш. Эрназаровнинг таъкидлашича, табиий фавқулодда вазиятлар, айниқса зилзила каби ҳодисалар, ҳар қандай мамлакатнинг хавфсизлиги учун катта таҳдиддир. Шунинг учун аҳолини тайёрлаш ва фавқулодда вазиятларда фаол ҳаракат қилиш учун мутахассисларнинг ёрдам кўрсатишга тайёр бўлишлари жуда муҳим. Ушбу тадбирнинг мақсади ҳам нафақат назарий билимларни амалий кўникмаларга айлантириш, балки тизимга киритилган ҳар бир ходимнинг зарур ҳолатда қандай ҳаракат қилишини аниқлашдан иборат.

Ғулом ПРИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назарий билимлар амалда мустаҳкамланди