2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Беҳруз Раимов 2022 йилда Навбаҳор туманидаги 14-умумтаълим мактабини тамомлагач, Учқудуқ саноат техникумида ўқишни давом эттиришни хоҳлади. Ҳозир 2-босқичда таълим олмоқда.  

Маълумки, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция жараёнини чуқурлаштириш ишлаб чиқариш саноати учун ижобий натижалар беради. Ана шу мақсадда Шимолий кон бошқармасида иқтисодиётнинг турли жабҳалари учун малакали мутахассислар тайёрлаб бераётган таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган. Ана шулардан бири Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Учқудуқ саноат техникумидир. Бу ерда таълим олаётган ёшларнинг кўпчилигига корхона ўзининг асосий маҳаллий ишчи-ходимлари сифатида қарайди.  

– Ҳозир таъмирлаш механика цехида амалиёт ўтамоқдаман, – дейди Беҳруз. – Корхонага  келганимга 4 ой вақт бўлди. Келган кунимизда бизга устозлар бириктирилди. Устозларимиз корхоналарда таъмирталаб аҳволга келиб қолган ускуналарни сифатли қилиб пайвандлаш сир-асрорларини қунт билан ўргатиб келишмоқда. Амалиёт даврида шу нарсага қарор қилдимки, техникумни тугатгач, албатта, шу ерда иш фаолиятимни давом эттираман ва устозларим сингари етук, ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишаман.  

Ўқув даргоҳидаги педагог ва ишлаб чиқариш усталари қатори Шимолий кон бошқармасида фаолият юритаётган соҳанинг етук мутахассислари ўз ихтисосликлари бўйича ўқувчиларга дарс ва ўқув амалиётларини ўтишади.  

Достон Ҳамроев ҳам Учқудуқ саноат техникумини битириб, шу ерга токарь бўлиб ишга қабул қилинган эди. Устозлар ўгити, ўзидаги изланиш ва ҳаракат туфайли мана ўн икки йилдирки, Кон жиҳозларини таъмирлаш цехида уста лавозимида фаолият юритади. Бугун унинг атрофида ўзи ўқиган таълим муассасидан келган ёшлар касб сирларини ўрганишмоқда.  

– Мен ҳам ўқувчилик йилларимда мазкур саноат корхонасига амалиёт ўташ учун келгандим, – дейди Достон Ҳамроев. – Иш жараёни, ходимлар учун яратилган шароитлар, ишчиларнинг бир-бирига бўлган муносабатини кўриб, шу ерда ишлашни ният қилгандим. Ниятларим амалга ошиб, мана ўн икки йилдирки, шу ердаман. Корхонамизда ўқувчиларни иш билан таъминлаш, уларнинг ўз иш жойларида қўнимлилиги ва малакаларини ошириб боришига қулай имконият яратиш мақсадида  малакали устозларни бириктириш орқали “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириш устувор вазифалардан бирига айланган. Бир вақтлар ўзим шогирд эдим. Ҳозир эса бир нечта ёшларга устозлик қилаяпман. Касбимнинг сир-асрорларини қўлимдан келгунича ўргатиб келмоқдаман.  

Бугунги кунда Шимолий кон бошқармасида ўқувчилар корхонанинг турли бўлинмаларида ўз касб ва мутахассисликлари бўйича ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташи ташкил этилган. Ҳозир 100 нафардан ортиқ битирувчи ёш дипломолди амалиётларини айнан мазкур бошқарманинг корхона ва ташкилотларида олиб боришмоқда.

– Ёшларимизнинг юртимиздаги ихтисослашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи, албатта, уларга ҳаётидаги муҳим босқичга қадам қўйиш ҳамда ўз профессионал фаолиятини бошлаши учун имконият яратади, – дейди  Учқудуқ саноат техникуми директори Шерзод Назаров. – Аслида иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўқитишнинг амалий тавсифи меҳнат бозорида ёшлар рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Таълим муассасалари билан корхоналарнинг интеграцион алоқалари жараёни иқтидорли талабаларни танлаб олиш ва уларни ўқишни тугатганидан сўнг ишга қабул қилишга имкон беради. Бугун Президентимиз томонидан мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида ҳам ана шундай ғоя бор. Айни вақтда техникумда 13 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланади. Дуал таълими эса биз учун шу ўқув йилидан янгилик бўлди.

Олис Учқудуқ туманидаги таълим муассасасида таълим олаётган ёшлар учун энг катта иш берувчи Шимолий кон бошқармаси ҳисобланади. Ўтган икки йилда ўқув муассасасининг юз нафарга яқин битирувчиси айнан шу ерга ишга қабул қилинган.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назарий билим амалиётда мустаҳкамланмоқда