Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари кўтаринки кайфият билан ўтмоқда. Асосий тантаналар эса Нурафшон шаҳридаги амфитеатр ва унинг атрофида ташкил қилинди.

Аслида азалдан она замин ва табиатга меҳр-муҳаббат, саховат ва мурувват, бунёдкорлик ва олижаноблик каби халқимизга хос эзгу фазилатлар энг қадимий байрамимиз бўлган Наврўз тимсолида асрлар давомида улуғланиб, сайқал топиб келган. Айниқса, бугун жамиятимизда инсон қадри юксалиб, минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучайиб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида бу байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.

Бугун барчанинг юзида баҳорий кайфият акс этган, ким билан суҳбат қилсангиз юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, муборак рамазон ойини тараннум этувчи амаллар, меҳр-оқибат шукронасини улуғлайди.

 Амфитеатрга олиб борувчи катта йўл бўйида баҳорий сайл ташкил этилди. Унда ҳар бир туман-шаҳар учун байрам павильонлари ажратилган. Шу билан бирга, вилоятдаги олийгоҳлар ҳам алоҳида ташаббус кўрсатди. Ёшлар миллий спорт мусобақаларида беллашиб, ўз маҳоратини кўрсатди. Вилоят аҳолиси ва меҳмонлар сайилга чиқди. 

– Наврўз шодиёналари Пискент туманида ҳам ўзгача кайфият билан нишонланди, – дейди Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Зарипа Хилватуллаева. – Бугунги шодиёнада ҳудудимиз меҳмондўстлигини кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳунармандларимизнинг турли қўл меҳнати намуналари барчани ҳайратга солди. Ёшларимиз ҳам фаоллик кўрсатяпти. Ҳудудимизда эса кун сайин тизимли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Меҳнаткаш пискентликлар ҳар жабҳада давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга интилмоқда. 

[gallery-22387]

Атрофдаги томошалар, мақом ва эстрада йўналишидаги чиқишларни, шўх рақсларни ҳамма завқ билан томоша қилди. Дастурхонларда баҳор таомлари тортилди. 

Байрам дастурига кўра, асосий бадиий саҳна она табиатнинг уйғонишини акс эттирувчи тасвирлар билан безатилди. Ўзига хос баҳорий гуллар, миллийликни акс эттирувчи устунлар тепасида эса тинчлик рамзи бўлган лайлаклар акс этган, атроф гулларга бурканган. 

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят фаоллари, оқсоқоллар, сенатор ва депутатлар, фаол ёшлар билан бирга сайлдаги ҳар бир иштирокчилар билан учрашиб, аҳолини Наврўз билан табриклади. 

– Халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун ўтган йилда 8 минг 300 та кўп хонадонли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга  топширилди, – деди вилоят ҳокими З.Мирзаев. – Бу йилги режага асосан қарийб, 10 мингта хонадонлар қурилиши бошлаб юборилган. Шу кунларда яхши ният билан 103 минг гектарда ғалла парваришлаётган, 45,5 минг гектар пахта ва 51 минг гектар мева-сабзавот майдонларидан мўл ҳосил олишга бел боғлаган миришкор деҳқонларимизга, фермер ва соҳибкорларимизга баракали хирмон, залворли даромад ва ўзларига куч-ғайрат тилайлик. Ўғил-қизларимизнинг замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, камида иккита хорижий тилни билиши, илм-фан сирларини пухта ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда ва бу ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.

Байрамда ёшариш фасли, халқлар дўстлиги ва миллийликни тараннум этувчи қўшиқлар куйланди. Айниқса, хонандаларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди. Баҳорий тантаналар ҳар бир маҳаллада давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўзим қадаминг қутлуғ келсин элимга!