Инсонийлик, меҳр-оқибат, мурувват, меҳнатсеварлик каби қадриятларни ўзида ифода этадиган Наврўз байрами энг қадимий байрамлардан бири ҳисобланади.

Aбу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк”, Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Умар Ҳайёмнинг “Наврўзнома”, Aбу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарларида келтирилган тарихий маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, Наврўз байрамининг 3 минг йилдан ошиқ тарихга эга эканлигига гувоҳ бўламиз. Бу ўринда Наврўз байрамининг пайдо бўлиши қуёшнинг ҳамал буржига кириши, тун ва куннинг тенглашуви, кундузнинг узая бошлаши каби қатор табиат қонуниятлари билан боғлиқ. Бу эса мазкур байрам чуқур илмий асосларга ҳам эга эканлигини кўрсатади.

Миллий қадриятларимизнинг ёрқин намунаси бўлган Наврўзни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш мамлакатимиз мустақиллиги арафасида қайта тикланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 3 майдаги Фармонига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрами, 21 март эса дам олиш куни деб эълон қилинди.

Кейинги йилларда ушбу байрамни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш анъанага айланди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар эса ушбу байрамга янгича руҳ бағишламоқда. Бу ўринда Тошкент шаҳрида “Наврўз” боғи фойдаланишга топширилганлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки айнан бундай байрам нишонланадиган маскан бирорта бошқа мамлакатда мавжуд эмас.  

Наврўз байрами – янгиланиш фасли нафақат Ўзбекистонда, балки, Aфғонистон, Aлбания, Баҳрайн, Эрон, Ҳиндистон, Ироқ, Ливан, Озарбайжон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Сурия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон каби давлатларда ҳам кенг нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек “Наврўз ўзининг ўлмас руҳи, умуминсоний ғоялари билан башарият ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгалламоқда”.

Жумладан, мазкур байрам 2009 йил 30 сентябрда инсоният маданий меросининг ажралмас қисми сифатида ЮНЕСКО томонидан умумжаҳон номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилди.  

2010 йилнинг 19 февраль куни БМТ Бош Aссамблеясининг  

64-сессиясида эса 21 март “Халқаро Наврўз куни” деб эълон қилинди. Қабул қилинган резолюцияда Наврўз байрами турли халқлар ўртасидаги маданий алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликни рағбатлантириш, ўзаро бирдамлик, қўни-қўшничилик муносабатлари, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилган. Бу ўринда БМТнинг саккизинчи Бош котиби Пан Ги Мун ҳам “Ишонаманки, жаҳон аҳли бу кунни алоҳида қайд этади. Зеро, дунёда турли ўзгаришлар, инқироз ва урушлар бўлишига қарамай, ушбу байрам анъаналари нишонланадиган мамлакатларда Наврўз руҳи сира йўқолмади”, – дея мазкур байрам ҳақида ўз фикрини билдириб ўтганлиги алоҳида эътиборга лойиқ.

Наврўз анъаналарини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш ўзбек ҳалқининг маданий-тарихий меросига бўлган чуқур ҳурматни англатади. Шу билан бирга, бугунги авлоднинг ушбу қадимий байрамнинг атроф-муҳит билан уйғун ҳолда яшашга интилишни мужассам этган ғоялари ва қадриятларига содиқлигини ёрқин ифода этади.

Шу ўринда мазкур байрамнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини қуйидагиларда кўриш мумкин.

Биринчидан, Наврўз асрлар давомида шаклланган анъана ва қадриятларни сақлаш ва келажак авлодга етказишга катта ҳисса қўшади. Бу ўринда ушбу байрам кенг нишонланадиган давлатлар томонидан Наврўзнинг келиб чиқиш тарихи, у билан боғлиқ бўлган анъана ва қадриятларнинг чуқур ўрганилиши ва дунё миқёсида кенг тарғиб қилиниши инсониятнинг номоддий маданий меросининг янада бойишига олиб келади.

Иккинчидан, умумхалқ байрами бирдамлик, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни кучайтириш ва инсонларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, тинчликсеварлик, меҳр-шафқатлилик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Учинчидан, янгиланиш фасли турли халқлар ўртасидаги маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва уларни ўзаро яқинлаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ойбек Камилов,  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз – умрбоқий маънавий қадрият