Наврўз – форс тилида “янги кун” маъносини ифодалаб, улуснинг улуғ куни, байрам, шамсия (қуёш) йил ҳисобида йилнинг биринчи куни ҳамдир.

Наврўз номоддий-маданий мерос намуналаридан бири сифатида халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг рўйхатидан жой олган. Халқимиз тарихи ва мадниятининг бир бўлаги бўлган Наврўз қадимий бўлиши билан бирга, ҳар йили биз билан бирга янгиланиб, англаниб бораётган улуғ ва навқирон бир байрамдир. Қолаверса, Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг энг қадимий анъанавий байрами ҳамдир.

Тарихий манбаларга кўра, Наврўзни нишонлаш туркий халқларда энг катта байрамлардан бири ҳисобланган. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида Наврўзга бағишланган кўплаб халқ қўшиқлари келтирилган. Наврўз байрами ҳақидаги маълумотлар Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Умар Ҳайёмнинг «Наврўзнома»си, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур ва бошқа алломаларнинг асарларида учрайди. Умуман олганда, Шарқ мамлакатларида Наврўз байрамини янги йилнинг бошланиши сифатида юқори кайфиятда ва ўзгача шукуҳда кутиб олишган. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Айниқса, барча шарқ мамлакатларининг тиллари, тарихи, сиёсати ва маданиятлари билан бирга қоришиқ тарзда таҳсил бериладиган Тошкент давлат шарқшунослик университетида янгиланиш, яшариш байрами ҳисобланган Наврўз тантанаси бу йил ўзгача нишонлаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан, 15-19 март санасида Тошкент давлат шарқшунослик универститетида туркум тадбирлар эълон қилинди.

2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги йили”, деб эълон қилиниши муносабати билан янгиланиш фаслидаги илк тадбир – “Спорт йўли – соғлиқ йўли”деб номланиб, Наврўз ҳафталигининг кейинги кунларида “Наврўз яшариш фасли” номли ҚВЗ ўйинлари, “Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур ва Огаҳий ғазаллари билимдони” мушоирахонлик кечалари, “Наврўз – Шарқ халқларининг қадимий байрами” бадиий кечаси, “Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот” номли Наврўз фестивали ташкил этилиши режалаштирилди. Ҳафталик давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган барча тадбирлар пандемия шароитидан кейинги ҳолатларда аҳоли саломатлиги ва кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Ҳулкар Мирзахмедова,

Тошкент давлат шарқшунослик универститети

кафедра мудири

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз – Шарқ халқларининг қадимий байрами