ФОТОРЕПОРТАЖ
Наврўз байрами бутун мамлакатимиз бўйлаб “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Ушбу сана муносабати билан Андижондаги Боғи Бобурда ташкил этилган байрам сайли ҳам шубҳа йўқки, юртдошларимиз кўнглида бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун шукроналик кайфиятини уйғотди.
[gallery-22398]
Маълумки, юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшаб келмоқда. Вилоятда 5 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Улар турли миллат ва элатларга мансуб фуқароларнинг эзгу қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одат ва анъаналари бардавомлигини таъминлаш, ёш авлодни миллатлараро бағрикенглик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Бугунги байрам тадбирида айни ҳамжиҳатлик, дўстлик муносабатлари тараннум этилди. Қадриятлар улуғланди. Тинчликни, Ватанни ва баҳорни мадҳ эттирувчи дилрабо куй-қўшиқлар янгради.
Вилоятдаги миллий маданий марказларнинг байрамона чиқишлари тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА