Ҳазрат Алишер Навоий мактабда ўқиб юрган пайтларида қўлларига бир китоб тушиб қолади.

Ҳазрат Алишер Навоий мактабда ўқиб юрган пайтларида қўлларига бир китоб тушиб қолади. Бу сеҳрли асар Алишернинг мурғак хаёлотини тамоман ўзига банди этади. У хаёлчан, ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Дарс пайтидаги хаёлчанлик, паришонхотирликни пайқаган сабоқдошлари бу ҳақда унинг ота-онасига хабар етказадилар. Ғиёсиддин Кичкина ўғлининг аҳволи руҳиясидан хавотирга тушиб, китобни яшириб қўяди. Аммо бундан фойда чиқмайди. Алишер китобни аллақачон хотирасига муҳрлаган эди. Бу китоб Шарқнинг буюк алломаси, мутафаккир Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асари эди.

Шайх Иброҳим Муҳаммад Фаридиддин Аттор милодий 1145 йилда Эроннинг Нишопур вилоятига қарашли Кадикон қишлоғида савдогар оиласида таваллуд топган эди. У ота касбини ташлаб, умрини илму маърифат ва ижодга бағишлайди.

Шоирнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар у қадар кўп эмас. Кўпгина манбаларда унинг ҳаёти билан боғлиқ турфа ривоятлар келтирилади. Унинг номи чин маънода Шарқ адабиётида афсонага айланиб кетган.

Буюк мутафаккир Жалолиддин Румий болалигида отаси билан ҳажга бораётганида Фаридиддин Атторга дуч келган, шоир бўлғуси мутафаккирнинг буюк инсон бўлишини башорат қилган ва унга ўзининг “Асрорнома” достонини ҳадя қилган экан. Айтишларича, Румий умрининг охирига қадар бу китобни ўзи билан олиб юрган, Атторни ўзининг маънавий устози сифатида қалб тўрида сақлаган.

Аттор умри давомида турли қийинчиликлар, зиддиятлар, қарама-қаршиликларга дуч келади. Чунончи, ўрта асрлардаги мазҳаб можаролари шайх Фаридиддин Атторнинг ҳам ҳаётини четлаб ўтмаган. У ўзининг “Мазҳарул-ажойиб” – “Мўъжизаларнинг зуҳур этилиши” номли асари туфайли мол-мулки мусодара қилиниб, шаҳардан бадарға қилинган.

У ўз умри давомида “Мусибатнома”, “Ҳайдарнома”, “Жавҳаруззот”, “Хайлож”, “Мухторнома”, “Хусравнома”, “Булбулнома”, “Уштурнома” сингари асарларни ҳам ёзиб қолдирган.

Атторнинг бебаҳо мероси буюк бобокалонимиз, назм мулкининг султони Мир Алишер Навоий ижодига ҳам катта таъсир кўрсатган. Ҳазрат Навоий Атторнинг “Мантиқут-тайр” асари таъсирида “Лисонут-тайр” достонини ёзганлар. Мазкур достон муқаддимасида Навоий болалик чоғларидан ушбу асарни севиб мутолаа қилганини эътироф этган. Ҳазрат ёзадилар:

Ҳар не гардун баҳр ила конида бор,

Онча юз Аттор дўконида бор.

Яъни дунёи дуннинг барча денгизлари ва конларида қанча бойлик бор бўлса, Аттор дўконидаги жавоҳирот ундан юз карра кўпроқдир.

Шу фикрнинг ўзиёқ Навоий ҳазратларининг ўз ғойибона устозлари шайх Фаридиддин Аттор сиймоси ва меросига нақадар улкан эҳтиром ила ёндашганларини кўриш мумкин.

Мир Алишер Навоий улуғ устозига бўлган муҳаббатини амалий жиҳатдан ҳам исботлай олди. У ўз ҳисобидан икки юз йил давомида харобага айланиб қолган Аттор мақбарасини қайтадан таъмирлади. Бугунги кунда ҳам Нишопур шаҳридаги бу маскан зиёратчиларнинг муқаддас қадамжоларидан бири бўлиб келмоқда.

Фаридиддин Аттор узоқ ва сермаҳсул умр кечирган. Эҳтимол мўғул босқинчилари сабаб бўлмаганида ул зот янада кўпроқ яшаган, яна бир қанча ноёб дурдоналарни башариятга туҳфа этган бўлур эди.

...1227 йил. Мўғул босқинчилари Шарқнинг кўплаб гўзал ва бетакрор шаҳарлари қатори Нишопурнинг ҳам кулини кўкка совура бошладилар. Босқинчилар қадимий маданият бешиги, Нишопурни ҳам харобага айлантиришади.

Улуғ мутафаккир, шоир ва аллома шайх Фаридиддин Аттор ана шу муаззам шаҳар турғунларидан бири эди. Мўғуллардан бири унинг уйига кириб, бўйнидан арқон солиб олиб чиқади. У алломани қўйдай судраб борар, дуч келган одамга сувтекин нархга бўлса-да, пуллаш ниятида эди. Шу чоқ унинг рўпарасидан шаҳарнинг кўзга кўринган амалдорларидан бири чиқиб қолди. У Атторни яхши танир, унга ихлоси баланд эди. Уни бундай хор аҳволда кўриб, юраги туздек ачишди.

– Сен бу қарияни нима қилмоқчисан, – сўрайди у муғул аскарига юзланиб.

– Хоҳлаган ишимни қиламан. У менинг асирим. Истасам сотаман, истасам, ўлдираман.

Амалдор босқинчини ҳар қанча ёмон кўрмасин, айни чоғда у билан муроса қилишдан бўлак чора йўқлигини тушунарди.

– Унда бу асирни менга сотақол, – дейди у аранг ўзини босиб. –Қанча сўрайсан?

Мўғул нимжон, кекса ва кўримсиз чолга бошдан-оёқ разм солиб чиқади,

очиғи унга қолса, қарияни арзимас чақага хам сотиб юбориши мумкин эди.

– Ўзинг қанча бермоқчисан, – сўрайди у аниқ нарх қўйишга тоқати етмай.

Бояги йўловчи чўнтагини ковлаб бор-йўқ пулини чиқарди.

– Ёнимда минг динор пул бор экан. Шунинг ҳаммасини олу, асирингни менга бер.

Бунча пулнинг дарагини эшитиб, мўғулнинг кўзлари қинидан чиқиб кетгудай бўлди. Наҳотки, шу касалманд чол шунча пулга арзиса? У энди розилик билдирмоқчи бўлиб турганида, боядан бери ўз сайёдининг ортидан жимгина судралиб келаётган Аттор тилга кирди:

– Йўқ, ўғлим, бу одам менга жуда паст баҳо берди. Мен учун икки минг динор беришлари мумкин.

Йўловчи алломанинг ниятини тушуна олмади. У энди мўғулга ҳар қанча ялиниб ёлвормасин, бу пулга рози бўлмаслигини биларди. Чунки, аскар чолнинг ҳақикатан ҳам қандайдир ноёб хислат эгаси эканини пайқаб қолганди.

Амалдор буюк алломани босқинчи чангалидан қутқазиб қололмагани учун афсус чекиб қолаверади.

Аскар Атторнинг бўйнига солинган ипнинг бир учини ушлаганича, харобага айланган Исфаҳон кўчаларни узоқ изғийди. Бироқ, энди чолни сотиб оламан дейдиган биронта харидор топилмайди. Улар юра-юра шаҳар четидаги бир кулба олдига етиб келдилар. Кулба соҳиби кексароқ бир одам сомон янчиб турган эди.

Мўғул ўз “мол“ини ҳалиги сомон янчаётган одамга тавсия қилди:

– Менинг мана бу қулимни олмайсанми, у барча ишларингга ёрдамлашган бўлур эди.

Деҳқон ишидан тўхтаб, мўғул ва унинг бандисига назар ташлади. У алломани танимас эди. Шу боис унга ачиниб бош чайқаб қўйди:

– Ҳозирча қулга эҳтиёжим йўқ. Сенинг қулинг эса, қари, ҳеч ишга ярамаса ҳам керак. Уни барибир ҳеч кимга сота олмайсан. Майли савоб йўлига уни олиб қоламан. Истасанг, бир қоп сомон бераман.

Аскар унинг гапини эшитиб энсаси қотди. Ахир боя бу чолни минг динор баҳолашган эди. Энди бўлса... Рост, анави аҳмоқ бу чолнинг нимасига шунча пул бермоқчи бўлди? Балки, ростдан ҳам уни икки мингга оладиган харидор чиқиб қолар?

Мўғул индамай деҳқоннинг ёнидан нари кетмоқчи бўлганида, Аттор унинг қўлидан тортади:

– Ўғлим бу деҳқон менинг ҳақиқий нархимни айтди. Тўғриси, мени бундан ортиққа олмайдилар. Фурсатни ўтказмасдан сотиб юбора қол.

Мўғулнинг ғазабдан юзлари кўкариб кетди. Шу чуваккина чол уни қанчалик устомонлик билан лаққиллатганини тушуниб, ўзини бошқара олмай қолди. Қиличини шартта қинидан чиқарди-да, уни ўлдиради...

Шайх Фаридиддин Атторнинг шарафли ҳаёт йўли ана шу тарзда фожиали якун топган...

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийни ром этган Аттор