Навоийдан таралган мангу наволар
Ўзбекистон Касаба уюшмалари саройида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ижодий жамоаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган “Навоийдан таралган мангу наволар” мавзусида концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда истеъдодли талаба-ёшлар томонидан Алишер Навоий ғазаллари маҳорат билан ижро этилди. Саҳна кўринишларида шоирнинг ҳаёти ҳамда асарларидан парчалар намойиш этилди. Бундан ташқари, дастурдан муҳаббат ва ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлар ҳамда шеърлар ўрин олди.
[gallery-21651]
Шунингдек, тадбирда Алишер Навоий ўзбек адабиётининг энг буюк шахсларидан бири экани, унинг ижоди нафақат адабиёт, балки санъат ва маданиятнинг ҳам ривожида беқиёс аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
–Тадбирни ташкил этишдан мақсад Навоийнинг ҳикматларини ҳаётимизга татбиқ этишга ҳисса қўшиш, ёшларни устозлари билан бир саҳнага олиб чиқиш орқали уларга ижодий тажриба тўплашларига, институтда олаётган билим ва кўникмаларини амалда қўллашларига имконият яратишдан иборат, –деди институт ректори Нодирбек Сайфуллаев.– Бугун устозлари билан бир қаторда илк бор катта саҳнага қадам қўйган истеъдодли талабалар, албатта, келажакда эл ардоғидаги санъаткор бўлиб етишади. Келгусида бу каби тадбирларни кўпроқ ўтказиш ҳамда қамровини янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Гулноза Бобоева,
Ойбек Пардаев(сурат),
ЎзА