Навоийда заковатлилар “Заковат”да беллашди
Навоий шаҳридаги “Ёшлар марази”да “Заковат” брейн-ринг турнирининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Саралаш босқичида иштирок этиш учун 80 га яқин якка тартибда тузилган ҳамда жамоавий гуруҳлар иштирок этди.
Даставвал 8 та гуруҳда 10 тадан жамоа кейинги босқичга ўтиш учун ўзаро куч синашди. Уларнинг орасидан эса энг юқори баллни қўлга киритган 4 тадан жамоа кейинги босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Кейинги босқичда эса 8 та гуруҳдан биринчиликни эгаллаган жамоалар чорак финалда билимини синовдан ўтказди.
Қизғин баҳсларга бой ўтган учрашувларда 17-, 90-, “Ирфон” ва “Орзу” жамолари ярим финалга йўл олди.
Ўзаро баҳсларга кўра, “Ирфон” ва “Орзу жамолари финалда, 17- ва 90- жамолари эса 3-ўрин учун курашади.
Улар август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган республика интеллектуал ҳафталик доирасида ғолиблик учун беллашади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин якунида биринчи ўринни олган жамоага 100 миллион сўм, иккинчи ўринга 20 миллион сўм, учинчи ўринга эса 10 миллион сўм пул мукофоти топширилади.
Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА