Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий вилояти бўлими ва “Электрокимёзавод” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти ҳамкорлигида янги инновацион препаратлар яратилди.

Қишлоқ хўжалигида экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишда қўлланиладиган “КалиюМ”, “ЛГМК” пастаси, “ГЕКТАР” комплекси, “Елсмик” каби стимуляторлар, бентонитли олтингугурт ва “СИП-70” суспензион препаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Макро, микро, мезо элементларга ва биоорганик моддаларга бойитилган “ГЕКТАР” комплекс препаратлар тўплами барча экин турларига қўлланилиши мумкин, – дейди Фанлар академияси Навоий вилояти бўлими катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Шаҳноза Қодирова. – Тўплам таркибида “КалиюМ” – универсал микроэлементлар билан бойитилган калийли мураккаб ўғити мавжуд. Шунингдек, мазкур ўғит бор, темир, мис ва молибден микроэлементларини ўз ичига олган.

Ўз навбатида ўсимликларга универсал микроэлементлар билан бойитилган калийли мураккаб ўғит қўлланилганда ўсиш жараёни тезлашади ҳамда ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига курашувчанлиги кучаяди, гуллаш ва мева тугиш жараёни тезлашади. Шу билан биргаликда барча қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ошишини таъминлайди.

Комплекс таркибига кирувчи яна бир препарат “ЛГМК” пастаси ўсимликлар илдиз тизимини, ўсиш ва ривожланишини кучайтиради, меваларни тезроқ етилиб пишиши ва ҳосилдорликни ошишига ёрдам беради, ҳосилнинг таъм сифати, ташқи кўриниши ва сақланиш муддати яхшиланишини кафолатлайди, тупроқдаги микроорганизмлар ҳаётий фаолиятини жадаллаштириб, тупроқни соғломлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Бундан ташқари, ушбу қўшимча тупроқнинг сув ва ҳаво мувозанатини яхшилайди, кимёвий ўғитлар миқдорини 20-30 фоизгача камайтириш имкониятини берган ҳолда пестицидларнинг салбий таъсирини бартараф этади ҳамда ўсимликларда макро ва микро элементларни мукаммал ўзлаштиришини кучайтиради.

Фито-малҳам комплекс препарат таркибига кирувчи асосий компонентлардан ҳисобланиб, ўз навбатида у ўсимликни салбий ташқи муҳит шароитида яшовчанлик қобилиятини оширибгина қолмай, илдиз тизимини ўсиши ва ривожланишини кучайтиради ҳамда касалликларга чидамлилик даражасини оширади.

Таркибида макроэлементлардан азот ва калций сақловчи калцийли селитра комплекс препаратнинг яна бир асосий таркибий қисмига киради. Азот нитрат ҳолатида аминокислоталар, оқсил ва хлорофилл синтези жараёнида қатнашиб, баргларнинг умумий ривожига таъсир кўрсатса, калций эса сувда эрувчан шаклда ўсимликларнинг озиқланишини таъминлайди, ҳосил сифатини оширади, янги ҳужайралар пайдо бўлишини тезлаштириб, ўсимликларнинг танаси ва илдиз тизимини мустаҳкамлайди.

2018 йил июн ойида Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган кучли туз бўрони натижасида пахта далаларига катта зиён етказилди. Бўрон нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки қўшни Хоразм вилояти далаларига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Ушбу талофат оқибатларини юмшатиш мақсадида Хоразм вилояти пахта далаларида Навоий бўлими олим ва мутахассислари томонидан яратилган “ГЕКТАР” комплекси ва “ЕлСМиК” препаратларидан ғўзани баргидан озиқлантиришда қўлланилди ва пахта ҳосили сақлаб қолинди.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Омад ва ишонч”, “Зарафшон машъаласи”, “Аҳмад Намоз”, “Гулсевар Ҳилола”, “Гуласал Жавоҳир”, “Азим Али”, ва “Ғардиён тонги” фермер хўжаликларида жами 130 гектар, Хатирчи ва Навбаҳор туманларидаги қатор фермер хўжаликларининг қарийб 160 гектар пахта майдонларида икки марта “ГЕКТАР” комплекси препарати билан баргидан озиқлантириш натижасида гектаридан ўртача 3,5-5,5 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти пахта далаларида ҳам ушбу препаратларни қўллаш бўйича тадқиқот ишлари ўтказилиб, ҳосилдорлик 20-25 фоизга ошиши кузатилди.

Маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалиги экинларига озуқа сифатида берилган азотнинг – 20, фосфорнинг – 20 ва калийнинг – 40-50 фоизигина ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Азотнинг бир қисми нитрит ва нитрат сифатида ҳавога чиқиб кетса, бир қисми тупроқнинг пастки, илдиз етмаган чуқурликларга, яна бир қисми эрозион жараёнлар натижасида тупроқ билан бирга ювилиб кетади. Калий ҳам тўлиқ ўзлаштириб улгурмасидан горизонтал ва вертикал ҳолатда тупроқдан ювилади. Берилган фосфорнинг ўсимлик томонидан кам ўзлаштирилишининг сабабларидан бири унинг тупроққа тушгандан кейин ўзлаштириладиган ҳолатга қийин ўтишидир. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тупроқлари таркибида эса бунинг сабаби карбонат ионлари миқдорининг кўп бўлишидир.

Мутахассиларнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатлар ўсимликка оптимал равишда керак бўлган элементларни етказиб беришда салбий таъсир кўрсатади. Бу камчиликни тўлдириш учун ўсимликни баргидан қўшимча озиқлантириб, унинг ўсиши, ривожланишига замин яратиш орқали мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мумкин. Бунда экинларни баргидан озиқлантириш учун суспензия қўлланилганда ўсимлик озуқа моддаларини илдиз орқали эмас, барг ва поялари орқали ўзлаштиради. Баргга тушган суспензия ўсимлик тўқималарига сўрилиб, озуқа сифатида ишланади.

Келтирилган жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда республикамиз олимлари томонидан ўсимликларни баргидан озиқлантиришда нисбатан тўлиқ ўзлаштириладиган препаратлар устида кўпгина изланишлар олиб борилган ва бу ўз ижобий натижасини бериб келмоқда.

Ушбу препаратларнинг маҳаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқарилиши унинг таннархи хорижий турдош маҳсулотларга нисбатан бир неча баробар арзонлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кенг миқёсда фойдаланиш, шунингдек, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш 100 дан ортиқ янги қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради, дейишмоқда мутахассислар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда янги перепаратлар яратилди