Навоий шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Халқаро жамоат фонди ҳамда Навоий давлат университети ҳамкорлигида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2024 йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида буюк бобомиз номи билан аталадиган вилоят маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлаб, 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф этган эди. Ушбу ташаббус доирасида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган йирик тадбирлар, халқаро миқёсдаги анжуманлар, халқаро тадбирлар ташкил этиш ҳам белгиланган эди. 

Мазкур халқаро илмий конференция ҳам ушбу ташаббус доирасида ташкил этилиб, унда АҚШ, Туркия, Япония, Озарбайжон, Эрон, Покистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлардан 20 га яқин навоийшунос олимлар ҳамда республикамизнинг барча олийгоҳларидан таниқли профессор-олимлар, ижодкор зиёлилар, маънавият соҳаси фидойилари иштирок этмоқда.

[gallery-25767]

Конференция аввалида иштирокчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар вилоят марказида қад ростлаган шоир ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, улуғ мутафаккирга алоҳида эҳтиром кўрсатди.
Куннинг иккинчи ярмида “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида ялпи мажлис ўтказилиб, иштирокчилар шўъба йиғилишларида иштирок этади. 

Конференциянинг иккинчи кунида эса иштирокчилар Нурота туманида жойлашган “Чашма” зиёратгоҳида бўлади ва улар учун туман марказидаги анфитеатрда мусиқали бадиий-маърифий дастур намойиш этилади. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда навоийшунос олимлар жам бўлди