Навоийда 26 метрлик арча ўрнатилмоқда
Навоий шаҳри марказидаги майдонда Янги йил байрами арчасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу йилги байрамона арчанинг узунлиги ўтган йилгисидан 4 метрга узун бўлиб, 26 метрни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари асосий майдон атрофида Янги йил совғаларию турли хил ўйинчоқлари сотиладиган савдо нуқталари ҳам барпо этилиши кўзда тутилган.
[gallery-460]
Шунингдек, майдондан унча узоқ бўлмаган ҳудудда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ташкил этилади.
Навоийликлар Янги йилни ўзгача шукуҳ билан кутиб олишга тайёрланмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА