«Ўзагроинспекция» Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари вилоятда балиқчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳада татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар билан танишди

Пресс-тур Кармана туманидаги “Export Fish Produkt” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишдан бошланди.

Мазкур корхона тадбиркор Обиджон Саидов томонидан 2018 йилда ташкил этилган. Бу ерда усти ёпиқ сув ҳавзалари, 500 тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона, шунингдек, аҳолининг муносиб ҳордиқ чиқариши, яъни шу ернинг ўзида балиқ тутиб истеъмол қилиши учун умумий овқатланиш шохобчаси қурилган.

Президентимиз 2019 йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида мазкур корхонада бўлган эди. Корхона фаолиятини янада ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш борасида топшириқлар бераркан Давлатимиз раҳбари маҳсулот кўп бўлса, рақобат бўлади, рақобат бўлса, сифат ошади, сифати юқори бўлса, экспорт самарали бўлади. Оддий одамларни бой қилсак, давлат ҳам бой бўлади, деган эди.

Ташриф доирасида берилган топшириқлар асосида тадбиркор 16 метр куб ҳажмдаги ҳар бири 3 тонна сиғимга эга 70 дона полипропилен ҳовузларда балиқ етиштирмоқда. Шунингдек, 60 та аҳоли хонадонида ҳам интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйган.

Пресс-тур иштирокчилари Навоий шаҳридаги Эроннинг “Chopan agro industrial Co” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Mr. Fish Company” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг балиқчилик хўжалигида бўлишди.

[gallery-2060]

– Ушбу лойиҳа қиймати 1 миллион 175 минг АҚШ долларини ташкил этади, – дейди корхона вакили Раҳмат Доди. 

– Мазкур лойиҳа доирасида Таиланд давлатидан «Телапия» балиқлари олиб келинди. Ҳозирда ҳар бир ҳовузда 1-1,5 тонна балиқ боқилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоятда балиқчилик тармоқларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш жараёнида балиқчилик хўжаликларини янада ривожлантириш, янги инкубация цехларини ташкил этиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, балиқни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш тизимини такомиллаштириш борасида ўз тавсия ва кўрсатмаларини берган эди.

ОАВ вакиллари Президентимиз тавсияси асосида Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл сув омбори ҳудудида ташкил этилган “Golden Lake Fish” МЧЖ томонидан олиб борилаётган ишлар, интенсив ва садок усулида балиқ етиштириш жараёни, балиқ увилдириғидан личинка ишлаб чиқарадиган инкубация цехи билан танишди.

МЧЖ томонидан 2019 йилда Венгрия давлатидан 390 дона ота-она карп балиқлари, Россия Федерациясидан эса 3000 дона гибрид ўрдаклар олиб келинди. Ҳозирги кунда бу ерда 25 минг донадан зиёдроқ ота-она карп балиқлари парваришланмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати 100 миллион дона бўлган инкубация цехида 2019 йилда 20 миллион дона, 2020 йилда эса 50 миллион дона личинка ишлаб чиқарилган.

Айни пайтда 210 гектар майдонда балиқ чавоқлари етиштириладиган репродуктор ҳавзалар мавжуд. Унда 2020 йилда 5 миллион дона венгер карп балиқ чавоқлари етиштирилган. Хитой давлатидан олиб келинган йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1000 тоннадан иборат балиқни қайта ишлайдиган филе ва котлет фаолият юритмоқда. “AQVA FURE” Ўзбекистон – Венгрия қўшма корхонаси томонидан ҳар қандай мавсумда ҳам балиқ овлашга мўлжалланган катерлар ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда усти очиқ ва ёпиқ қайиқлар ҳамда яхта ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

– Навоий вилоятида 204 та балиқчилик хўжаликлари томонидан 1 та табиий, 1437 гектар сунъий кўллар ҳамда 17 гектар интенсив ҳавзада балиқ етиштирилмоқда, – дейди «Навоийбалиқсаноат» масъулияти чекланган жамияти директори Панжиқул Рўзиқулов. – Шунингдек, 4 та инкубация цехи, 350 гектар майдонда репродуктор ҳавза, 3 та ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ) фаолият кўрсатмоқда. Вилоятда 2020 йилда 20 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 23 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Пресс-тур якунида ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Абдураззоқ Нарзиев ва бошқа мутасаддилар томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди

Абдували Бўриев,

Сирож Аслонов (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида жорий йилда 23 минг тонна балиқ етиштирилади