Навоий ва Бобур ёд этилди
Гулистон давлат университетида улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуди муносабати билан “Буюк аждодлар хотираси абадийдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда олимлар, профессор-ўқитувчилар сўзга чиқиб, Навоий ва Бобур бобомизнинг ҳаёти ва фаолияти, бизгача етиб келган, ҳали- ҳамон бутун дунёни ҳайратга солаётган бой маънавий мероси, давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқеи, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги, ҳақида гапирди.


Талабалар томонидан бу икки буюк ижодкорнинг ғазал ва рубоийларидан ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
– Навоий ва Бобур таваллуди муносабати билан университетда ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳар жиҳатдан талаба-ёшлар учун жуда фойдали бўлди, ҳар бир кишига адабий - эстетик завқ бағишлади, ёшларнинг Ватанга, миллий қадриятларга бўлган ҳурматини ҳам оширди,– дейди университетнинг Ахборот технологиялари ва физика-математика факультети деканининг ўринбосари Б. Эргашев.


Ғулом Примов, ЎзА мухбири