Ватанимиз тарихидаги 20 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1892 йил (бундан 133 йил олдин) – Хуршид тахаллуси билан ижод қилган шоир ва драматург, Ўзбекистон миллий мусиқали драма театри асосчиларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шамсиддин Шарафиддинов таваллуд топди (вафоти 1960 йил). У ўзбек драматургиясида биринчи марта Навоий “Хамса”сига кирган достонлар асосида мусиқали драмалар ёзган. 

1911 йил (бундан 114 йил олдин) – адабиётшунос, шоир ва драматург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Холид Расул таваллуд топди (вафоти 1991 йил). Унинг шеърларида табиат манзаралари, инсон ички кечинмалари, ўзбек халқининг фидокорона меҳнати улуғланган. У Фурқат ижодининг илк тадқиқотчиси ҳисобланади.

1914 йил (бундан 111 йил олдин) – Истанбулнинг Гулхона паркида дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бири Беҳбудий билан жадидчилик ҳаракати асосчиси Исмоилбек Гаспринский ўртасида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди. Учрашув тафсилотлари Беҳбудий қалами билан ёзилган ва “Ойна” журналининг шу йилдаги 49-сонида эълон қилинган.

Суҳбат жуда мароқли бўлиб ўтганини Беҳбудий шундай эслайди: “Устод ҳазратларини Истанбулда кўрмоқ ва суҳбат этмоқ ҳеч хаёлимга келмаган эди. Аллоҳнинг лутфи ила устод ҳазратларининг танҳойи 7 соат суҳбатларидан у қадар файз топиб мамнун қолдимки, айтган ила адо этолмайман. Ва ул суҳбатнинг лаззати асло мандан кетмайдур”. Бу, ХХ асрнинг биринчи чорагида яшаб, туркий халқлар оламини мунаввар этган икки улуғ маърифатпарварнинг энг сўнгги учрашуви эди.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Республикаси ҳукумати “Мадраса ва масжидларга вақфларни қайтариш тўғрисида”ги 75-сонли декрет чиқарди. Унга кўра, вақф (мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан диний эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган мол-мулк)лар аввалги эгаларига кайтариб берилди. 

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – Туркистон Намуна театри томонидан Тошкентдаги “Колизей” биносида драматург Хуршид қаламига мансуб, Маннон Уйғур талқинидаги “Фарҳод ва Ширин” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Асар “Колизей”да ўйналгани боис саҳнани безатиш масаласига ҳам  алоҳида эътибор қаратилган. Чўлпоннинг ёзишича, “Фарҳод ва Ширин”ни саҳналаштиришга икки рассом чақирилиб, декорациялар ишлатилган, саҳна эффектлари учун нурли аппаратура сотиб олинган. Ширин ўрдасида, зиёфат мажлисида арман рақслари ижро этилади. 

1930 йил (бундан 95 йил олдин) – молекуляр биология ва ҳужайра биологияси соҳасидаги олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Жаҳонгир Ҳамидов таваллуд топди. Унинг раҳбарлигида тиреоид гормонлар фаоллигини генетик бошқариш механизми ишлаб чиқилган; радиоактив нурларнинг кичик дозада ривожланаётган организмда қалқонсимон без функциясини ошириши аниқланган. 

1990 йил (бундан 35 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг иккинчи сессиясида “Мустақиллик декларацияси” қабул қилинди. 

1990 йил (бундан 35 йил олдин) – Ўзбекистоннинг биринчиПрезиденти бошчилигида 64 кишидан иборат Конституциявий комиссия тузилди. 1991 йилнинг апрель ойида Комиссиянинг биринчи мажлиси бўлди. Конституция лойиҳасининг бобларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам «Қурбон ҳайит»ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги фармони қабул қилинди. 

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси ва Бруней Доруссалом Султонлиги ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.

2006 йил (бундан 19 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий достонлари асосида биринчилардан бўлиб миллий саҳна асарлари яратган драматургни биласизми?