Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Бугунги кунда Навоий вилоятида иқтисодиёт тармоқларининг ўсиш суръатлари ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, иқтисодиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳалар бўйича юқори малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Бу борада ҳудуднинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда олий таълим ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Навоий вилояти аҳолиси, аввало, ёшларининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб, улар учун янада кенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида:

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ҳудудда соҳа ва тармоқларнинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда замонавий билим ва малакага эга бўлган илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;

замонавий ўқув, илмий ва IT-лаборатория базасини яратиш, ушбу лабораторияларни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини амалга ошириш;

талабаларни илмий-инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини жорий этиш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари, илғор таълим технологиялари ва усулларини жорий этиш, шунингдек, талабалардамустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;

етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий илмий-амалий стажировкасини тизимли йўлга қўйиш;

талаба-ёшларда маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади;

б) Университет Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади ҳамда Навоий давлат педагогика институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

в) Университетда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

ҳудудий ривожланиш дастурларига мувофиқ эҳтиёж юқори бўлган аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, иқтисодиёт, бизнес ва туризм, инвестицияларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, логистика каби йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

дарс машғулотларини амалиёт билан бирга ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича таълим жараёни дуал таълим шаклида йўлга қўйилиб, корхона ва ташкилотларда кафедра филиаллари ташкил этилади ҳамда таълим жараёнига узоқ йиллик меҳнат тажрибасига эга амалиётчи мутахассислар жалб этилади;

янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича хорижий давлатлар ва республикадаги етакчи олий таълим ташкилотлари билан иккита диплом беришга асосланган қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади;

алоҳида гуруҳларда бакалавриат ва магистратура босқичларида таълим жараёни хорижий тилларда ташкил этилади ҳамда таълим дастурлари босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёрланади.

4. Қуйидагилар:

2024-2027 йилларда Навоий давлат университетини комплекс ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

2026-2030 йилларда Навоий давлат университетининг ўқув ва илмий лабораториялари моддий-техника базасини яратиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб Университетга академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллик берилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–60-сон ҳамда “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–61-сон қарорларида белгиланган тартиблар Университетга татбиқ этилади.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси билан биргаликда икки ой муддатда Университет фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Университетда Трансформация марказини ташкил этсин.

Трансформация маркази қуйидаги масалалар юзасидан масъул этиб белгилансин:

Университетнинг таълим дастурларини халқаро таълим стандартларига мувофиқлаштириш;

Университетни дунёнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;

Университет таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда Университет дипломларининг хорижда тан олинишига эришиш;

таълим хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида Университет ўқув-услубий бўлинма ҳамда деканатлар штатларини мақбуллаштириш ҳисобидан Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш;

Университетнинг таълим, тадқиқот ва ахборот-кутубхона фаолиятларини ҳамда бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

7. Навоий вилояти ҳокимлиги:

Университет талабаларининг малакавий амалиётлари ҳудудда жойлашган йирик корхона ва ташкилотларда ташкил этилишини таъминласин;

Университет мутахассислик кафедраларининг мос йўналишлари бўйича маҳаллий ва хорижий корхоналар билан ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашсин;

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудда жойлашган олий таълим ташкилотлари талабалари ва ёш тадқиқотчилар учун cтартап лойиҳаларни молиялаштиришни йўлга қўйсин. Бунда асосий йўналиш сифатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш белгилансин.

8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) Университет илмий салоҳиятини ошириб бориш чорасини кўрсин ҳамда унинг халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда, хусусан, етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим ва халқаро алмашинув дастурларини жорий этиш, хорижлик етакчи профессор-ўқитувчиларни Университетнинг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларига жалб этишга кўмаклашсин;

б) 2025 йил 1 февралга қадар:

Университетда жорий этиладиган янги таълим йўналишларини ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмаси, штат бирликлари, факультет ва кафедраларини қайта кўриб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

хорижий талабаларни жалб этиш мақсадида “Study in Uzbekistan” платформасида Университет бўлимини ташкил этсин ва уни сифатли маълумотлар билан тўлдирсин;

в) 2025 йил 1 июнга қадар Университетда талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини кўчирмачиликка қарши текшириш (антиплагиат) механизмини жорий этсин.

9. Белгилансинки, Университет фаолиятини молиялаштириш:

Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А.Шарипов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т.Турсунов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.К.Абдурахманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                                                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2024 йил 31 октябрь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида