Спорт

Мамлакатимиздаги таниқли футбол мутахассисларидан бири Сергей Иванович Лушан Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Янги мураббий вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда клуб аъзоларига расман таништирилди.  

Маълумот ўрнида, Сергей Лушан 1973 йил 14 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида юртимизнинг “Маъданчи” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент), шунингдек, Россиянинг бир қатор жамоаларида тўп сурган.  

Лушан мураббийлик фаолияти давомида 2014-2023 йилларда Ўзбекистон (“U-19”) ўсмирлар терма жамоаси, “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Динамо” (Самарқанд), Беларуснинг “Шахтиёр” (Солигорск), “Шахтиёр” (Петриков) жамоаларида ишлаган. У сўнгги пайтларда, Одил Аҳмедов футбол академияси директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор”ни 2021 йилдан буён бошқариб бораётган Самвел Бабаян Ўзбекистон Суперлигасининг 2024 йилги мавсуми биринчи даврасидаги қатор муваффақиятсиз натижалардан сўнг ўз лавозимини тарк этганди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор”га янги мураббий тайинланди