Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати тарихида ўттиз тўртинчи маротаба иштирок этаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби томонидан ҳар йили янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказиш анъанага айланган. Суперлига старти арафасидаги тантанали тадбир Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионда ташкил этилди.

Тадбирда клубнинг янги мавсум режалари, жамоа таркиби ва мураббийлар штаби аъзолари таништирилди. Маросим аввалида, “Лочинлар”нинг ўтган йил давомида эришган натижалари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш қилинди. Эътироф этиш жоиз, 2024 йил “Навбаҳор” учун салмоқли келди. Жамоа Осиё Чемпионлар лигасида биринчи бор қатнашганига қарамай, нуфузли мусобақанинг “плей-офф” босқичига чиқди. Суперлига ўйинларида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди, мамлакат кубогининг финалига қадар етиб борди. 

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов таъкидлаганидек, Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга бўлган “Навбаҳор” жамоасининг шонли анъаналарини, хусусан чемпионлик мақомини қайтариш борасида яқин йилларга мўлжалланган истиқболли режалар ишлаб чиқилди. Янги мавсумга айни шундан келиб чиққан ҳолда муносиб ҳозирлик кўрилди. Тошкентда бошланган тайёргарлик хориж давлатларида давом этди. 

“Лочинлар” Дубай шаҳри ҳамда Туркиянинг Белик шаҳрида жами 24 кунлик ўқув йиғинларини олиб бориб, тўққизта халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Йиғинлар давомида асосий эътибор жамоани жисмоний жиҳатдан кучли тайёргарликка эга бўлган таркибни шакллантиришга қаратилди. 

Клубни тарк этган Ўткир Юсупов, Жамшид Искандаров, Фаррух Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Тома Табатадзе каби етакчилар ўрнини муносиблар билан тўлдириш мақсадида таркибга легионерлар – беларуссиялик Сергей Карпович, Бразилиядан Мачадо Гуедес Гильерме, Игорь Габриэл, Фернандес Алвес, Педро Аугусто Габриэл Карвальо, нигериялик Бенжамин Тейди ҳамда ҳозиргача юртимизнинг бошқа клубларида ўйнаган Мирзоҳид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Шаҳзод Убайдуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Шерзод Ғуломжонов каби маҳаллий чарм тўп усталари жалб этилди.

Ўтган мавсум якунида жамоани қабул қилиб, раҳбарият ишончини қозонган амалдаги бош мураббий Сергей Лушан янги мавсум учун етти нафар мутахассисдан иборат мураббийлар штабини шакллантирди. Улар орасида икки нафар белоруссиялик тренер ҳамда ўзбек жамоалари орасида биринчи бўлиб спорт реабилитацияси бўйича иш олиб борадиган аёл мутахассис ҳам борлиги эътиборга молик. 

Тадбирда ўтган мавсумда кучли учликдан жой олган жамоа футболчилари, мураббийлар ва клуб раҳбариятига бронза медаллари тантанали топширилди. Шундан сўнг, “Навбаҳор”нинг янги мавсум таркиби таништирилиб, ўйинчиларга рақамлар ёзилган кийимлар улашилди. Жамоа аъзолари жорий йилда “Adidas” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган либосларда майдонга тушади. 

“Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лушан ва жамоа аъзоси Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлисларга манзур келадиган мазмунли ўйинлар кўрсатиш ҳамда клуб олдига қўйилган вазифа – совринли ўринни қўлга киритишга астойдил интилишини таъкидлади. 

Маълумот ўрнида, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумни 9 март куни ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши беллашув билан бошлайди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор” совринли ўринлар учун курашади