Наманганнинг “Навбаҳор” клуби раҳбарияти Ўзбекистон Суперлигаси 22-турида “Бухоро” клубига қарши 5:0 ҳисобдаги йирик мағлубиятдан сўнг бош мураббий Сергей Иванович Лушанни лавозимидан бўшатди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 52 ёшли мутахассис Сергей Лушан 2024 йилнинг ёз ойида Самвел Бабаяннинг истеъфосидан сўнг “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида иш бошлаган. Шундан сўнг, мамлакат кубоги финалда “Андижон” жамоасига имконият бой берилган. 

Лушаннинг қўл остида наманганликлар Суперлигада 35 ўйинда майдонга тушиб 16 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият ҳамда Ўзбекистон кубоги доирасида 8 учрашувда баҳс олиб бориб, 5 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

Шуни айтиш жоиз, Сергей Лушан Бухородаги мағлубиятдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўз футболчиларидан норози экани ва айрим ўйинчиларнинг майдондаги хатти-ҳаракатлари шубҳали туйилгани ҳақида гапирган.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, жамоа сафида фаолият олиб борган, кейинчалик клубнинг ёшлар (“U-21”) жамоасини бошқариб келаётган Шерзод Ҳамидович Жўраев “Навбаҳор”нинг вақтинча бош мураббий этиб тайинланган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор” бош мураббийи истеъфога чиқарилди