НАТО ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилади
Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари бошланиши билан НАТО мудофаа дастурини кучайтирди. Шарқий қанотга жами 40 минг НАТО аскарлари жойлаштирилди.
Денгиз бўйлаб 140 га яқин кема патруллик қилмоқда, 130 дан ортиқ қирувчи самолётлар эса Болтиқбўйидан Қора денгиз минтақасигача шай ҳолатга келтирилган.
Альянс ўзининг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун Руминия, Венгрия, Болгария ва Словакияда тўртта янги кўп миллатли жанговар гуруҳларни жойлаштирмоқда ва шу тариқа, НАТО мудофаа жанговар гуруҳлари сонини 8 тага етказиб олмоқда.