НАТО кемалари Қора денгизга кириб келди
Қора денгизга Испаниянинг Méndez Núñez фрегати кирди, деб хабар қилади Мудофаа бошқаруви миллий маркази. Кемани Россия ҳарбийлари кузатиб боришмоқда, дейилади хабарда.
Ўтган жума куни акваторияда Испаниянинг бошқа бир фрегати – "Кристобаль Колон" ҳам пайдо бўлан эди.
НАТОнинг ҳарбий кемалари вақти-вақти билан Қора денгизда пайдо бўлиб туради. Масалан, январь ойида ҳам Американинг иккита "Портер" ва "Дональд Кук" эсминци кириб келганди. Шимолий альянс бунга Россиянинг ҳарбий қудрати ошганини сабаб қилиб кўрсатган эди. Бунга жавобан, Москва ҳам Қора денгизда денгиз жангини қўллаган ҳолда ҳарбий машқларини амалга оширди.
Россия ҳар гал бошқа минтақа ҳарбийларининг Қора денгизда бўлиши мазкур минтақада барқарорликни мустаҳкамламайди, деб баёнот бериб келади.
1936 йилда имзоланган Монтре конвенциясига кўра, Қора денгизга туташ бўлмаган давлатларнинг ҳарбий кемалари акваторияда узоғи билан уч ҳафталик муддатга қолиши мумкин. Шунингдек, мазкур ҳужжат, акваторияда бир вақтнинг ўзида умумий сиғими 30 минг тонна бўлган тўққизтагача кема қолиши мумкинлигини назарда тутади.